+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"ANGREN LOGISTIKA MARKAZI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КУЗАТУВ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА ХАБАРНОМА
Дата раскрытия: 11.01.2024   
Дата опубликования модератором*: 11.01.2024   

“Ангрен логистика маркази” АЖ

кузатув кенгаши аъзоларига

ХАБАРНОМА

Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2024 йил 15 январь куни соат 15:00да видеоконференция шаклида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг ваколат доираси” деб номланган 75-моддасида Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.

Кузатув кенгашининг йиғилиши кун тартиби:

1.“Ангрен логистика маркази” АЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисида.
2.“Ангрен логистика маркази” АЖнинг кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.
3.“Ангрен логистика маркази” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида.
4.“Ангрен логистика маркази” АЖнинг балансидаги сўнгги уч йил мобайнида фойдаланилмаган ва таъмирталаб автомототранспорт воситаларини белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар билан шартнома тузиб баҳолаттириш ва “Е-auksion” электрон савдо платформасига реализация қилиш учун савдога чиқариш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалалар бўйича қўшимча материаллар ва маълумотлар билан Кузатув кенгашининг йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00 дан соат 17:00 гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.

Ижро органи

11.01.2024

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   50    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш