“Ангрен логистика маркази” АЖ
кузатув кенгаши аъзоларига
ХАБАРНОМА
Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2024 йил 15 январь куни соат 15:00да видеоконференция шаклида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг ваколат доираси” деб номланган 75-моддасида Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.
Кузатув кенгашининг йиғилиши кун тартиби:
| 1. | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисида. |
| 2. | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг кузатув кенгаши тўғрисида”ги низомни янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида. |
| 3. | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш тўғрисида. |
| 4. | “Ангрен логистика маркази” АЖнинг балансидаги сўнгги уч йил мобайнида фойдаланилмаган ва таъмирталаб автомототранспорт воситаларини белгиланган тартибда баҳоловчи ташкилотлар билан шартнома тузиб баҳолаттириш ва “Е-auksion” электрон савдо платформасига реализация қилиш учун савдога чиқариш тўғрисида. |
Кун тартибидаги масалалар бўйича қўшимча материаллар ва маълумотлар билан Кузатув кенгашининг йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00 дан соат 17:00 гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.
Ижро органи
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |