+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"APEX INSURANCE" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ТАКРОРИЙ НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 27.12.2023   
Дата опубликования модератором*: 28.12.2023   

«APEX INSURANCE» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

«APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг 2023 йил 27 декабрь санасига белгилаган навбатдан ташқари умумий йиғилиши кворумга эга бўлмаганлиги сабабли такрорий умумий йиғилиш 2023 йил 29 декабрь куни соат 10:00 да, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси,154 А -уйда жойлашган Жамият бош офиси биносида бўлиб ўтади.

Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9:00 дан бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 21 декабрь ҳолатига тузилади.

Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: info@aic.uz; aic.uz.

КУН ТАРТИБИ:

1. «APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш; 

2. «APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

3. «APEX INSURANCE» AЖ Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирдаги «APEX INSURANCE» AЖ Уставини тасдиқлаш.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича қўшимча ахборот
ва унда кўриладиган масалалар бўйича ҳужжатлари билан 
Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 154А - уйда манзилида жойлашган Жамиятнинг бош офиси биносигa мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши

27.12.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   58    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш