«APEX INSURANCE» АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
«APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг 2023 йил 27 декабрь санасига белгилаган навбатдан ташқари умумий йиғилиши кворумга эга бўлмаганлиги сабабли такрорий умумий йиғилиш 2023 йил 29 декабрь куни соат 10:00 да, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси,154 А -уйда жойлашган Жамият бош офиси биносида бўлиб ўтади.
Йиғилиш соат 10:00 да бошланади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9:00 дан бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2023 йил 21 декабрь ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почтаси ва веб-сайти манзили: info@aic.uz; aic.uz.
КУН ТАРТИБИ:
1. «APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
2. «APEX INSURANCE» AЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
3. «APEX INSURANCE» AЖ Уставига ўзгартиришлар киритиш ва янги таҳрирдаги «APEX INSURANCE» AЖ Уставини тасдиқлаш.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорлар навбатдан
ташқари умумий йиғилишини ўтказиш бўйича қўшимча ахборот
ва унда кўриладиган масалалар бўйича ҳужжатлари билан Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек
тумани, Буюк Ипак Йўли кўчаси, 154А - уйда манзилида жойлашган Жамиятнинг бош
офиси биносигa мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.
Кузатув кенгаши
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |