+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"INVEST FINANCE BANK" AKSIYADORLIK JAMIYATI

НАВБАТДАН ТАШКАРИ АКЦИЯДОРЛАРНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 06.12.2023   
Дата опубликования модератором*: 07.12.2023   

                                              “InFinBank” АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

                                                        ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!

    “Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – Банк) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 28 декабр куни, Тошкент шахар, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Банк Бош офиси биносида бўлиб ўтади.

      Навбатдан ташқари умумий йиғилиш акциядорларнинг ёки улар вакилларининг бевосита иштирокида Банк кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган бюллетенлар орқали овоз бериш йўли билан ўтказилади.

     Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:30 дан бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2023 йил 22 декабр ҳолатига тузилади.

      Жамиятнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили:info@infinbank.com, www.infinbank.com.

                                                                   КУН ТАРТИБИ:

1. Банк Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;

2. Банк бошқарув раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;

3. Банк бошқарув раисини сайлаш;

4. Кенгаш аъзосининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;

5. Банк Кенгаши такибига сайлов ўтказиш;

6. Банкнинг 2023 йил III-чорак якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш;

7. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;

8. Банкнинг ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

      Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.

    Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари биланТошкент шахар, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Банкнинг Бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.

Кузатув кенгаши

06.12.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   39    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш