“InFinBank” АЖ акциядорлари ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“Invest Finance Bank” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – Банк) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 28 декабр куни, Тошкент шахар, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Банк Бош офиси биносида бўлиб ўтади.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш акциядорларнинг ёки улар вакилларининг бевосита иштирокида Банк кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган бюллетенлар орқали овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Йиғилиш соат 15:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 14:30 дан бошланади. Навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш учун Банк акциядорлари реестри 2023 йил 22 декабр ҳолатига тузилади.
Жамиятнинг электрон почтаси ва веб сайти манзили:info@infinbank.com, www.infinbank.com.
КУН ТАРТИБИ:
1. Банк Акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
2. Банк бошқарув раисининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;
3. Банк бошқарув раисини сайлаш;
4. Кенгаш аъзосининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;
5. Банк Кенгаши такибига сайлов ўтказиш;
6. Банкнинг 2023 йил III-чорак якунлари бўйича соф фойдасини тақсимлаш;
7. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш;
8. Банкнинг ички низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот ва унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари биланТошкент шахар, Миробод тумани, Т. Шевченко кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Банкнинг Бош офиси биносидаги қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилиш орқали танишишлари мумкин.
Кузатув кенгаши
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |