+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"QIZIRIQ PAXTA TOZALASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“КАТТА ТЎРТЛИК”КА КИРУВЧИ ХАЛҚАРО АУДИТОРЛИК ВА КОНСАЛТИНГ КОМПАНИЯЛАР ЎРТАСИДА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 06.11.2023   
Дата опубликования модератором*: 06.11.2023   

ЭЪЛОН

Жорий йил 2 ноябрда ўтказилган “Қизириқ пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Қизириқ пахта тозалаш” АЖ бино-иншоотлари (ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан), асбоб-ускуналари ва бир дона акциясининг бозор қийматини аниқлашни Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти асосида амалга ошириш учун “Катта тўртлик”ка кирувчи халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялар ўртасида танлов эълон қилинади.

Маълумот учун. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
19 сентябрдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 744-сон қарорида пахта тозалаш корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг мол-мулкларини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиш шартлари белгиланган.

Танловда иштирок этиш учун “Катта тўртлик”ка кирувчи халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялари баҳолаш ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган ўз тижорат таклифларини ва уларга илова сифатида қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:

- ташкилот устави нусхаси;

- ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;

- баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;

- баҳоланган корхоналар рўйхати;

- баҳолаш соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

- ваколатли орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.

- баҳоловчиларга берилган халқаро баҳолаш сертификатлари нусхаси.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.

Тижорат таклифларини 2023 йил 20 ноябрь куни соат 15:00 га қадар қуйидагиманзилга юборишингиз сўралади:

190800, Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, “Рабатак” маҳалласи.

Маълумотучунтелефонлар: +99890-0749772, +99899-7748219, E-mail: s.xolikov2804@mail.ru,https://qiziriqpaxta.uz

“Қизириқ пахта тозалаш” АЖ
ижроия органи

06.11.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   59    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш