ЭЪЛОН
Жорий йил 2 ноябрда ўтказилган “Қизириқ пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиш қарорига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунига мувофиқ “Қизириқ пахта тозалаш” АЖ бино-иншоотлари (ер майдонидан фойдаланиш ҳуқуқи билан), асбоб-ускуналари ва бир дона акциясининг бозор қийматини аниқлашни Ўзбекистон Республикасининг Ягона миллий баҳолаш стандарти асосида амалга ошириш учун “Катта тўртлик”ка кирувчи халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялар ўртасида танлов эълон қилинади.
Маълумот
учун. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
19 сентябрдаги “Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга
доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 744-сон қарорида пахта тозалаш
корхоналари ҳамда пахта тайёрлаш пунктларининг мол-мулкларини пахта-тўқимачилик
ишлаб чиқаришлари ташкилотчиларига сотиш шартлари белгиланган.
Танловда иштирок этиш учун “Катта тўртлик”ка кирувчи халқаро аудиторлик ва консалтинг компаниялари баҳолаш ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган ўз тижорат таклифларини ва уларга илова сифатида қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- ташкилот устави нусхаси;
- ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- баҳоланган корхоналар рўйхати;
- баҳолаш соҳасидаги профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- ваколатли орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
- баҳоловчиларга берилган халқаро баҳолаш сертификатлари нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2023 йил 20 ноябрь куни соат 15:00 га қадар қуйидагиманзилга юборишингиз сўралади:
190800, Сурхондарё вилояти, Қизириқ тумани, “Рабатак” маҳалласи.
Маълумотучунтелефонлар: +99890-0749772, +99899-7748219, E-mail: s.xolikov2804@mail.ru,https://qiziriqpaxta.uz
“Қизириқ
пахта тозалаш” АЖ
ижроия органи
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |