+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"ANGREN LOGISTIKA MARKAZI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КУЗАТУВ КЕНГАШИ ЙИҒИЛИШИ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 09.07.2023   
Дата опубликования модератором*: 10.07.2023   

“Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши аъзоларига

ХАБАРНОМА

Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 12 июль куни соат 11:00да Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг ваколат доираси” деб номланган 75-моддасида Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш, акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.

Кузатув кенгашининг йиғилиши кун тартиби:

1. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши раисини сайлаш тўғрисида.
2. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Стратегия ва инвестициялар қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида.
3. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Аудит қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида.
4. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида.
5. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида.
6. “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзосига номзодларни кўриб чиқиш учун танлов ўтказиш тўғрисида.
7. Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ мажбурий аудит текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларини молиялаштириш миқдорини белгилаш тўғрисида.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида.

Кун тартибидаги масалалар бўйича қўшимча материаллар ва маълумотлар билан Кузатув кенгашининг йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.

Ижро органи

09.07.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   188    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш