“Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши аъзоларига
ХАБАРНОМА
Сизга “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши 2023 йил 12 июль куни соат 11:00да Тошкент вилояти, Ангрен шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг ваколат доираси” деб номланган 75-моддасида Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига акциядорларнинг йиллик ва навбатдан ташқари умумий йиғилишларини чақириш, акциядорлар умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш, акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш, акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санасини белгилаш ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.
Кузатув кенгашининг йиғилиши кун тартиби:
| 1. | “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши раисини сайлаш тўғрисида. |
| 2. | “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Стратегия ва инвестициялар қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида. |
| 3. | “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Аудит қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида. |
| 4. | “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Коррупцияга қарши курашиш ва этика қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида. |
| 5. | “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгаши ҳузуридаги Тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси раиси ва аъзоларини сайлаш тўғрисида. |
| 6. | “Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзосига номзодларни кўриб чиқиш учун танлов ўтказиш тўғрисида. |
| 7. | Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ мажбурий аудит текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларини молиялаштириш миқдорини белгилаш тўғрисида. |
| 8. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 мартдаги “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида”ги 102-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида. |
Кун тартибидаги масалалар бўйича қўшимча материаллар ва маълумотлар билан Кузатув кенгашининг йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.
Ижро органи
Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him
| JSC | LLC | |
|---|---|---|
| Total issuers | ||
| Total disclosures | ||
| Essential facts | ||
| Prospectuses | ||
| Quarterly reports | ||
| Annual reports | ||
| Charters |