Ҳурматли «O`ztemiryo`lkonteyner» АЖ акциядорлари!
2023 йил 7 ноябрь куни “Правда Востока” газетасининг №231-сонли нашрида чоп этилган эълонга қўшимча хабар.
Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси 7 уй манзилида жойлашган ва электрон почта манзили info@utk.uz бўлган «O`ztemiryo`lkonteyner» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй манзилида 2023 йил 29 ноябрь куни соат 15:00да Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.
а) қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
б) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ва тасдиқлаш;
в) эмиссия рисоласини тасдиқлаш;
г) аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш
Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш юқоридаги манзилда соат 14-00 дан бошланади. Ёнингизда паспорт ёки шахсий гувоҳнома бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.
Навбатдан ташқари умумий йиғилиш учун тайёрланган материаллар билан жамият жойлашган жойда танишишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-4, А. Қодирий кўчаси, 23а-уй.
Шу билан бирга, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ паспорт маълумотлари ёки почта манзилингиздаги ўзгаришлар, ҳамда СТИР ва електрон почта манзил тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида "ТАТ-РЕЕСТР" МЧЖ депозитарийсига тақдим этиш зарурлигини эслатиб ўтамиз: тел. (71) 232-01-45.
Акциядор ўзи тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим қилмаган бўлса, унинг акцияларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий ва "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ бу борада акциядорга етказилган зарарлар учун жавобгар эмас.
Маълумот учун жамиятнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 78-148-37-78 (777)
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |