+998 71 203-00-50        Uzbekistan, Tashkent. Istiklal str. 29, 100017
"TEMIRYO'LKARGO" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ПРОВЕДЕНИЕ ВНЕОЧЕРЕДНОГО ОБЩЕГО СОБРАНИЯ АКЦИОНЕРОВ
Дата раскрытия: 24.11.2023   
Дата опубликования модератором*: 24.11.2023   

Ҳурматли «O`ztemiryo`lkonteyner» АЖ акциядорлари!

2023 йил 7 ноябрь куни “Правда Востока” газетасининг №231-сонли нашрида чоп этилган эълонга қўшимча хабар.

Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси 7 уй манзилида жойлашган ва электрон почта манзили info@utk.uz бўлган «O`ztemiryo`lkonteyner» акциядорлик жамияти Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Тарас Шевченко кўчаси, 7 уй манзилида 2023 йил 29 ноябрь куни соат 15:00да Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

  • Акциядорларни йиғилиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси 2023 йил “7” ноябрь деб белгилансин.
  • Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядорлар реестрининг ёпилиш санаси 2023 йил “23” ноябрь деб белгилансин.
  • Кун тартиби:
    • 1)Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиш тартиби, қоидалари ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш;
    • 2)Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-329-сон қарори ижросини таъминлаш
    • 3)“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ номини “Темирйўлкарго” АЖга ўзгартириш тўғрисида
    • 4)“ЎТЙ” АЖнинг мол-мулк, ҳуқуқ ва мажбуриятлар қисмини келгусида Устав фондини кўпайтириш ҳисобига қабул қилиш билан боғлиқ бўлган қарорни қабул қилиш тўғрисида
    • 5)Жамиятнинг аффилланган шахслари билан битимлар тузишни тасдиқлаш
    • 6)Жамият томонидан ўз акцияларини сотиб олиш тўғрисида қарорни қабул қилиш
    • 7)Жамиятнинг юк ташиш хизматларини амалга ошириш, юк вагон ва контейнер хўжалигини сақлаш ва ривожлантириш, мультимодал “эшикдан-эшикгача” логистика ташувларни йўлга қўйишни, маҳаллий ва хорижий логистик марказ ва терминалларни ташкил қилишни инобатга олувчи янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида
    • 8)Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида
    • 9)Жамият тафтиш комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида;
    • 10)Жамият ижроия органи аъзоларини сайлаш тўғрисида
    • 11)Эълон қилинган акциялар сонини тасдиқлаш тўғрисида
    • 12)Жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш тўғрисида
    • 13) Жамият Кузатув кенгашига қуйидаги масалалар бўйича қарор қабул қилиш ваколатини тақдим этиш тўғрисида:

    а) қўшимча акцияларни жойлаштириш орқали жамиятнинг устав капиталини кўпайтириш тўғрисида қарор қабул қилиш;

    б) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ва тасдиқлаш;

    в) эмиссия рисоласини тасдиқлаш;

    г) аввал рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқаришларига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш

    Йиғилиш иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш юқоридаги манзилда соат 14-00 дан бошланади. Ёнингизда паспорт ёки шахсий гувоҳнома бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакиллари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган ишончнома бўлиши шарт.

    Навбатдан ташқари умумий йиғилиш учун тайёрланган материаллар билан жамият жойлашган жойда танишишингиз мумкин: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ц-4, А. Қодирий кўчаси, 23а-уй.

    Шу билан бирга, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ паспорт маълумотлари ёки почта манзилингиздаги ўзгаришлар, ҳамда СТИР ва електрон почта манзил тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида "ТАТ-РЕЕСТР" МЧЖ депозитарийсига тақдим этиш зарурлигини эслатиб ўтамиз: тел. (71) 232-01-45.

    Акциядор ўзи тўғрисидаги зарур маълумотларни тақдим қилмаган бўлса, унинг акцияларига бўлган ҳуқуқларни ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи депозитарий ва "Ўзтемирйўлконтейнер" АЖ бу борада акциядорга етказилган зарарлар учун жавобгар эмас.

    Маълумот учун жамиятнинг Акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимига қўнғироқ қилишингиз мумкин: 78-148-37-78 (777)

    24.11.2023

    Link to the announcement on the website of the issuer

    Issuer is responsibe for the accuracy and completeness of information published on the portal by him

       58    
       
    * Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
    Number of issuers by year
    Top 4 essential facts type
    General Statistics
    JSC LLC
    Total issuers
    Total disclosures
    Essential facts
    Prospectuses
    Quarterly reports
    Annual reports
    Charters
    A change in the staff of the officials. Decisions taken by the supreme governing body of the issuer The conclusion of a transaction with affiliated entity Changes in the list of affiliates.