+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"O'ZENERGOTA'MINLASH" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ЙИЛЛИК УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАР
Дата раскрытия: 01.02.2024   
Дата опубликования модератором*: 02.02.2024   

     “O’ZENERGOTA’MINLASH” акциядорлик жамияти 2024 йил 23 февраль куни соат 10:00 да Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Ипакчилик кўчаси, 3 манзилида жамият акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши бўлиб ўтишини маълум қилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш вақти – 09:00 дан 09:50 га қадар амалга оширилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартиби

1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3. “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖнинг 2023 йил якунлари бўйича молиявий-хўжалик фаолияти натижалари юзасидан Жамият ижро органининг ҳисоботини эшитиш.

4. “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖ кузатув кенгашининг 2023 йил давомида бажарган ишлари бўйича ҳисоботини эшитиш.

5. “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натишаларини эшитиш.

6. “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан аудиторлик ташкилоти хулосасини эшитиш.

7. “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

8. “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖнинг 2023 йил якуни бўйича соф фойдасини тақсимлаш. Дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартибини балгилаш.

9. “O’ZENERGOTA’MINLASH” АЖнинг 2024 йил учун бизнес режасини тасдиқлаш.

Жамият акциядорларининг реестрларини шакллантириш саналари:

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 1 февраль 2024 йил;

- акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси – 19 февраль 2024 йил.

       Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилган масалалар бўйича ахборотлар (материаллар) бўйича Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Ипакчилик кўчаси, 3 манзили бўйича мурожат қилиниши мумкин.

Телефон: +99855 501-30-30

Жамият электрон почта манзили: info@uzet.uz

01.02.2024

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   86    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш