+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"ANGREN LOGISTIKA MARKAZI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

​“АНГРЕН ЛОГИСТИКА МАРКАЗИ” АЖ КОМПЛАЕНС ХИЗМАТИ ХОДИМЛИГИГА НОМЗОДЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 30.01.2024   
Дата опубликования модератором*: 30.01.2024   

“Ангрен логистика маркази” АЖ комплаенс хизмати ходимлигига номзодларни кўриб чиқиш учун танлов ўтказиш тўғрисида

ЭЪЛОН

“Ангрен логистика маркази” АЖ ягона акциядорининг 2023 йил 19 декабрдаги 200/09-3qr-сонли қарори билан жамиятнинг ташкилий тузилмаси ва штат жадвали тасдиқланган.

“Ангрен логистика маркази” АЖнинг штат бирлигидаги бўш бўлган 1 нафар
15 разрядли 8 соат иш режимида ишловчи комплаенс хизмати бўлим бошлиғининг ойлик иш ҳақи миқдори 3 679 920 сўмни, 1 нафар 11 разрядли 8 соат иш режимида ишловчи коррупцияга қарши кураш бўйича мутахассиснинг ойлик иш ҳақи миқдори 2 893 170 сўмни ташкил этади.

“Ангрен логистика маркази”АЖ комплаенс хизмати ходимлари жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланган тартиб ва шартларга асосан танлов асосида коррупцияга қарши кураш агентлиги билан келишилган ҳолда қабул қилинади.

Танлов асосида ишловчи комплаенс хизматига қабул қилинган раҳбар-ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига асосан меҳнатига ҳақ олиши ва белгиланган имтиёзлардан фойдаланиши, жамият жамоа шартномасига асосан кузатув кенгаши қарори билан ойлик иш ҳақига қўшиб тўланадиган устама тўловларини олиши, жамият ягона акциядори қарори билан молиявий йил якуни бўйича олинган соф даромаддан меҳнат жамоасига тўлаш учун ажратиладиган мукофот пулларини олиши кафолатланади.

Танловда иштирок этиш учун талабгорлар шахсий ҳужжатларини жамиятнинг Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган юридик манзилига ёки  жамиятнинг clangren@bk.ru электрон манзил орқали тақдим этишларини мумкинлиги тўғрисида маълум қиламиз.

Танловда иштирок этувчи жамиятнинг комплаенс хизмати бўлими бошлиғи ва коррупцияга қарши кураш бўйича мутахассислик учун талабгорлар “Ангрен логистика маркази” АЖ фаолияти билан Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-08-82 - сонли телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти орқали яқиндан танишишлари мумкин.

Ижро органи

30.01.2024

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   75    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш