+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"MINORA QURISH EKSPEDITSIYASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

“MINORA QURISH EKSPEDITSIYASI ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
Дата раскрытия: 29.01.2024   
Дата опубликования модератором*: 30.01.2024   

ЭЪЛОН !

“MINORA QURISH EKSPEDITSIYASI ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ ЯККАБОШЧИЛИК ИЖРО ОРГАНИ РАҲБАРИ ВАКАНТ ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗАДИ!

Танлов “Minora qurish ekspeditsiyasi” акциядорлик жамиятининг директори лавозимига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги Низомда белгиланган Регламент асосида ўтказилади.

Номзодларни саралаш ва танлаб олиш жараёни давлат иштирокидаги иштирокида ижроия органи раҳбарлик ишларида фаолият олиб боришда бўлган ҳар қандай шахслар учун очиқдир.

Жинси, тили, миллати, фуқаролиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳар қандай шахс саралашда белгиланган тартибда иштирок этиш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга, суд қарорлари билан мансаб лавозимларни эгаллаши чекланган шахслар бундан мустасно.

Саралаш номзодлар томонидан тақдим этиладиган, шунингдек қонунчиликда таъқиқланмаган бошқа манбалардан олинган маълумотлар асосида амалга оширилади.

  • Номзодлар Танлов комиссиясига танлов эълон қилинган санадан бошлаб эълонда белгиланган талаблар доирасида ўзи ҳақидаги барча ҳужжат ва маълумотларни:
  • - паспорт нусхаси;
  • - маълумотнома (справка - объективка);
  • - судланмаганлик ва руҳий касалликлар буйича руйхатда турмаслиги хақидаги маълумотномаларни;
  • - олий маълумоти, илмий даражаси хақидаги ҳужжати;
  • - меҳнат фаолиятини тасдиқловчи (меҳнат дафтарчаси нусхаси) ҳужжати;
  • - чет тилларини билиши хақидаги сертификатларини;
  • - жамиятни ривожлантириш буйича бизнес-режаси ва таклифлари;

Танловда иштирок этиш истагини билдирган талабгорлар 2024 йилнинг “29” январдан 2024 йилнинг “29” февралгача бўлган муддатда ёпиқ (махсус) конвертларда қуйидаги манзил буйича: Ўзбекистон Республикаси, Қашқаларё вилояти, Қарши шаҳри, Қарши-Косон йўли, 8 км “Minora qurish ekspeditsyasi” АЖ маъмурий биносига тақдим этади.

Талабгор танлов иштирокчиси “Minora qurish ekspeditsiyasi” акциядорлик жамиятининг директори лавозимига танлов ўтказиш ва номзодларни саралаш тартиби тўғрисидаги Низом биланжамиятнинг www.mqe-aj.uz расмий веб сайти орқали танишишлари мумкин (https://mqe-aj.uz/images/2023/3.1.Me'yoriy%20hujjatlar/uz_reglam_konkur_rukov_27.12.2023.pdf).

Танлов комиссияси танлов жараёнларини икки босқичда амалга ошириши мумкин.

Биринчи босқичда комиссия номзодларни улар томонидан тақдим этилган ҳужжат ва маълумотлар, шунингдек қўшимча манбаа ва ўрганишлардан олинган маълумотлар асосида баҳолайди, баҳолаш натижалари ва номзоднинг аризалари (ёпиқ конверт) ни очиш жараёнидаги иштироки пайтидаги қисқа фикрлари, таклифлари ва режаларидан келиб чиқиб, номзодлар ичидан суҳбат босқичига номзодлар саралаб олинади.

Иккинчи босқичда комиссия томонидан саралаб олинган номзодлар ичидан битта номзодни танлаш учун суҳбат ўтказилади.

Баҳолаш натижаларига кўра, комиссия бўш раҳбарлик лавозимлари учун энг юқори балл тўплаган номзодлар ичидан саралаш асосида қисқа рўйхатни (short list) тузади. Саралаш жараёнида номзодларнинг энг юқори балл тўплаганлиги, салбий хулосалар йўқлиги, танлов шартлари ва номзодларга қуйилган талабларга мос келиши инобатга олинади.

Тузилган қисқа рўйхат (short list)да ҳар бир бўш раҳбарлик лавозимларига номзодлар сони 3 кишидан ошмаслиги керак.

Тузилган қисқа рўйхат (short list) асосида комиссия томонидан номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар

Қуйидаги шахслар номзод бўла олмайди:

олий маълумоти бўлмаган шахслар;

раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга бўлмаган шахслар;

ушбу шахслар айби билан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлиги сабабли, кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун лицензияни бекор қилиш пайтида бундай шахслар якка ижроия органи вазифасини бажараётган бўлса ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирса ёки юридик шахс таъсисчилари ҳисобланса ва бундай лицензияни бекор қилгандан уч йилдан кам вақт ўтган бўлса;

иқтисодиёт соҳасида ёки бошқарув тартибига қарши жиноят содир этганлиги сабабли судланганлик ҳолати тугалланмаган бўлса, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган шахсларнинг очиқ электрон реестрига киритилган бўлса;

суд ҳукмига биноан муайян лавозимда ишлаш ёки муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахс;

руҳий ҳасталиклар сабабли муомала лаёқати чекланган шахс;

бундай шахс банкрот этиб топилган пайтда юридик шахснинг якка ижроия орган вазифасини бажарган ёки коллегиал ижроия органи таркибига кирган бўлса ва уни банкрот деб топган пайтдан хали икки йил ўтмаган бўлса.

Ваколатли давлат органи ва/ёки комиссия томонидан корхона фаолиятидан келиб чиқиб, қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.

Саралаш жараёнида номзодларни баҳолаш

Комиссия номзодларнинг қуйидаги ҳусусиятларини баҳолайди:

касбий билим-кўникмаларини;

иш тажрибасини;

манфаатлар тўқнашуви мавжудлигини;

номзоднинг ёки давлат иштирокидаги корхонанинг манфаатларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳар қандай ҳолатларни.

Баҳолаш номзодлар томонидан тақдим этилган, шунингдек қўшимча манбалардан олинган маълумотлар ҳамда суҳбат натижалари асосида амалга оширилади.

Номзодларни танлашда ҳорижий корхоналар ва халқаро ташкилотларда иш тажрибасига эга бўлган номзодларга устунлик берилади.

Номзодлар тақдим этган маълумотларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.

Танловга марҳамат!

“Minora qurish ekspeditsiyasi” АЖ кузатув кенгаши

29.01.2024

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   72    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш