«DD GENERAL INSURANCE» акциядорлик жамияти суғурта ташкилоти (кейинги ўринларда - Жамият) балансидаги Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 27-уй манзили бўйича жойлашган Жамият биносини кейинчалик сотиш мақсадида баҳолаш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар Жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
Ташкилот устави нусхаси;
Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
Баҳолаш ишининг бажарилиши муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи.
Тақдим этиладиган хужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2024 йил 31 январь 17:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади: Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси 27-уй, Жамият бош офиси биноси.
Мурожат учун телефон: (+99871) 231-20-02.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |