+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"QO'QON BIOKIMYO" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯЛАРНИ ЖАМИЯТ ТОМОНИДАН ҚАЙТА СОТИБ ОЛИНИШИ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 05.02.2024   
Дата опубликования модератором*: 05.02.2024   

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорларининг 2024 йил 5 февралдаги навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарорининг 3.1-бандига мувофиқ:

«QO’QON BIOKIMYO» АЖ акциядорлари ўзларига тегишли акцияларнинг жамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилганда ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида 3575 сўм бозор нарҳида қайтариб сотиб олиниши белгиланган.

Жамият томонидан олинадиган акциялар учун хақ тўлаш пул маблағлари кўринишида нақдсиз шаклда жамият хисоб-рақами орқали амалга оширилади.

Агар Сиз ўзингизга тегишли оддий акцияларни «QO’QON BIOKIMYO» АЖ томонидан олинишига ижобий қарор қабул қилган бўлсангиз, яшаш жойингиз ҳамда қайтариб сотиб олиш бўйича талаб этиладиган акциялар сонини кўрсатган ҳолда ёзма мурожаатингизни «QO’QON BIOKIMYO» АЖ манзилига юборишингиз сўралади.

Қўшимча маълумотларни олиш учун «QO’QON BIOKIMYO» АЖга мурожаат этишингиз мумкин.

Манзил: Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Муқимий шаҳарчаси. 150700

Тел: 73-5154100, электрон почта манзили: kokandbiokimyo@mail.ru

жамиятнинг расмий веб сайти www.kokandbiokimyo.uz

05.02.2024

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   101    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш