«Olmazor kichik sanoat zonasi»акциядорлик жамияти акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли, акциядорлар!
«Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 12 январдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 08 февраль куни, масофадан туриб электрон овоз бериш тизимида (http://evote.uz) ўтказилади.
Йиғилиш соат 11:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:50 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри 2024 йил 04 февраль ҳолатига тузилади.
Электрон почта манзили: oniks.mikond@mail.ru.
Кун тартиби:
1. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Жамият Устави янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.
3. Жамият Бошқарув органлари (Кузатув кенгаши ва ижроия органи) меҳнатига хақ, мукофот ва компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда қатнашиш ва кун тартибидаги масалалар бўйича масофадан туриб овоз бериш учун id.gov.uz да белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишлари шарт. Электрон овоз бериш www.evote.uz веб-сайти орқали амалга оширилади.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Янги Олмазор кўчаси, 51 уйда жойлашган «Olmazor kichik sanoat zonasi» АЖ нинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача ёки www.evote.uz веб-сайти орқали танишишлари мумкин.
Телефон: 71 248-02-70
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |