+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"PORTLATISHSANOAT" AKSIYADORLIK JAMIYATI

НАВБАТДАН ТАШҚАРИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛИШИ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 25.12.2023   
Дата опубликования модератором*: 25.12.2023   

“Portlatishsanoat” АЖнинг акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши бўйича

Хабарнома

“Portlatishsanoat” АЖ акциядори Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2023 йил 18 декабрдаги 02/09-3-17/950-сонли хатига асосан  2024 йил 16 январь куни соат 14:00 да Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Соноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. Йиғилиш регламентини тасдиқлаш.

3. “Portlatishsanoat” АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – навбатдан ташқари  умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 26 декабрь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри 2024 йил 10 январь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт, акциядорларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигада белгиланган тартибда расмийлаштирилган (юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган) ишончнома билан келишлари шарт.

Йиғилиш Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Боғибўстон кўчаси, 139-уй манзилида жойлашган Жамиятнинг маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 13.00 да бошланади.

25.12.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   59    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш