“Иссиқлик электр станциялари” АЖ ушбу билан 2024 йил
8 январь куни “Қимматли қоғозлар Марказий депозитарийси” АЖ томонидан ташкил этилган “Электрон овоз бериш - eVOTE” сервис тизими орқали Интернет тармоғида масофадан туриб овоз бериш йўли билан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади.
Акциядорларни (уларнинг вакилларини) рўйхатга олиш соат 10:30 дан – 11:00 гача “Электрон овоз бериш - eVOTE” сервис тизими орқали амалга оширилади.
Акциядорларининг
навбатдан ташқари умумий йиғилиши соат
11-00 да бошланади.
Жамият Кузатув кенгаши томонидан:
- акциядорларнинг
навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказилиши тўғрисида акциядорларни хабардор
қилиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2023 йил
18 декабрь этиб белгиланган.
- акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси 2024 йил 2 январь этиб белгиланган.
Кун тартиби:
1.Умумий йиғилиш регламентини тасдиқлаш.
2. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
3. “Ангрен ИЭС” АЖ ва “Ўзэнерготаъминлаш” АЖларни “Иссиқлик электр станциялари” АЖга қўшиб олиш йўли орқали уларни Жамиятнинг ҳудудий филиаллари этиб қайта ташкил этиш муносабати билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисида.
4.Қўшиб олиш шартномасини тасдиқлаш тўғрисида.
5. Топшириш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида.
6. Акциядорларнинг талабномаси асосида акцияларни жамият томонидан қайтариб сотиб олиш жараёнида “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг 1 дона имтиёзли акцияларининг қийматини тасдиқлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишига ҳамда “Электрон овоз бериш - eVOTE” сервис тизими орқали масофадан туриб овоз бериш юзасидан тўлиқ маълумот ва ҳужжатлар билан 100097, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳ кўчаси 23-уй, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ биносида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 9:00 дан 17:00 гача ёки “Иссиқлик электр станциялари” АЖнинг www.tpp.uz расмий веб-сайтида танишишингиз ёки (71)276-48-03 телефони орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Шу билан бирга, “Ангрен ИЭС” АЖ ва “Ўзэнерготаъминлаш” АЖларни “Иссиқлик электр станциялари” АЖга қўшиб олиш йўли орқали уларни Жамиятнинг ҳудудий филиаллари этиб қайта ташкил этиш муносабати билан Жамиятни қайта ташкил этиш тўғрисидаги масала бўйича қарши овоз берган тақдирингизда ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаганингизда Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40- ва 41- моддаларига мувофиқ Сизда ўзингизга тегишли ҳар бир имтиёзли акцияни 127,25 сўмдан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи вужудга келиши мумкинлигини маълум қиламиз.
Мурожаат учун телефон: (71) 276-48-46, (71) 276-48-03.
Эслатма: Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида акциядорнинг вакили ўзининг вакил эканлиги ҳақидаги маълумотларни (исми ёки унвони, яшаш жойи ёки жойлашган жойи, паспорт маълумотлари) кўрсатган ҳолда ёзма равишда тузилган ишончнома асосида ҳаракат қилади. Жисмоний шахс номидан овоз бериш учун берилган ишончнома нотариал тасдиқланиши керак.
Жамият Кузатув кенгаши.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |