+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"IPOTEKA-BANK" AKSIYADORLIK TIJORAT IPOTEKA BANKI

АКЦИЯДОРЛАРНИНГ ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚИ МАВЖУДЛИГИ ТЎҒРИСИДА БИЛДИРИШ
Дата раскрытия: 13.12.2023   
Дата опубликования модератором*: 14.12.2023   

                                                   “Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг имтиёзли ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида                                                                                                                                                                             БИЛДИРИШ

Тошкент ш.                                                                                                                                                                                                              13.12.2023 йил

“Ипотека-банк” АТИБ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг 2023 йил 10 ноябрдаги 45-сонли баённомаси билан тасдиқланган “Ипотека-банк” АТИБ акцияларининг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2023 йил 12 декабрда Р0775-21-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган, ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1 сўм бўлган умумий қийматдаги 844 633 300 000 cўмлик 844 633 300 000 дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи 1 сўм.

Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдириш оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб, 10 кунни ташкил этади.

Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг, ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали OTP Bank Nyrt.га жойлаштирилади.

Банк акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2023 йил 10 ноябрь ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида банкка тақдим этилиши керак.

“Ипотека-банк” акциядорлик тижорат ипотека банкининг манзили: 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Шахрисабз кўчаси, 30-уй.

(банкнинг электрон почта манзили: info@ipotekabank.uz, расмий веб-сайти:www.ipotekabank.uz)

13.12.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   54    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш