“Ангрен логистика маркази” АЖ
кузатув кенгаши аъзоларига
ХАБАРНОМА
Сизга “Ангрен
логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилиши
2023 йил 14 декабрь куни соат 18:00да видеоконференция
шаклида бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг ваколат доираси” деб номланган 75-моддасида Жамият кузатув кенгашининг ваколат доирасига жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни ҳал этиш киради.
Кузатув кенгашининг йиғилиши кун тартиби:
| 1. | “Ангрен логистика маркази” АЖ устав фондидаги 100 фоиз давлат акция пакетини биржа савдосига қўйиш тўғрисида. |
Кун тартибидаги
масалалар бўйича қўшимча материаллар ва маълумотлар билан Кузатув кенгашининг
йиғилиши ўтказиладиган кунга қадар Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли
кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш
кунлари соат 10:00 дан соат 17:00 гача ёки жамиятнинг
78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий
веб-сайти, www.clangren@bk.ru электрон манзил орқали танишиш мумкин.
Ижро органи
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |