+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"O'ZAGROSERVIS" AKSIYADORLIK JAMIYATI

АКЦИЯДОРЛАРНИ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ ЧАҚАРИШ ТЎҒРИСИДА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 07.12.2023   
Дата опубликования модератором*: 07.12.2023   

“Ўзагросервис” акциядорлик

жамияти акциядорларининг диққатига!!

“Ўзагросервис” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 27 декабрь куни соат 11.00 да Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паҳловон Махмуд кўчаси 26-уй манзилида жойлашган жамият маъмурий биносида ўтказилади.

Жамиятнинг электрон почта манзили: e-mail uzagro@uzagroservis.uz Вебсайт: www. uzagroservis.uz

Йиғилиш кун тартиби:

1. “Ўзагросервис” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2. Саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.

3. “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятининг “Корпоратив бошқарув қоидалари” тавсияларига риоя этиш мажбуриятини қабул қилиши.

4. “Ўзагросервис” АЖнинг қуйидаги ички норматив ҳужжатларини:

- Наъмунавий Ахлоқ Кодекси;

- Коррупцияга қарши курашиш сиёсати;

- Манфаатлар сиёсатини бошқариш сиёсати;

- Қоидабузарликлар ҳақида хабардор қилиш сиёсати Низомларини тасдиқлаш.

5. “Ўзагросервис” АЖ Кузатув кенгаши аъзоларининг янги таркибини сайлаш.

6. “Ўзагросервис” АЖ акциядори томонидан бепул беғараз топширилаётган акцияларни жамият ҳисобига олиш тўғрисида.

7. “Ўзагросервис” АЖда 2023 йил учун ташқи аудиторлик текширувини ўтказишга аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.

8. “Ўзагросервис” АЖнинг “Хонқа МТП” МЧЖга тегишли 1 та ЛОТ бўйича сотилган кўчмас мулк объектларини, “Янгиариқ МТП” МЧЖга тегишли 2 та ЛОТ бўйича сотилган кўчмас мулк объектларини “Шовот МТП” МЧЖга тегишли 6 та ЛОТ бўйича сотилган кўчмас мулк объектларини ва “Шахрисабз Агросервис МТП” МЧЖга тегишли
6 та ЛОТ бўйича сотилган кўчмас мулк объектларини 3 йилга бўлиб тўлаш тўғрисида тузилган олди-сотди шартномларини ҳамда тўлов муддатларини маъқуллаш.

Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар рўйхати (реестри)ни шакллантириш 2023 йил 20 декабрь кунига белгиланди.

Акциядорлар умумий йиғилишга ўз шахсини тасдиқловчи хужжат ва ёзма ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун хужжатларида белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тартибда тасдиқланган бўлиши керак.

Йиғилиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан танишиш учун Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Паҳловон Махмуд кўчаси 26-уйга ёки ушбу телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин: 99 028 86 02, 99 028 86 05, 99 911 07 10.

Кузатув кенгаши.

07.12.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   83    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш