“Indorama Petchem” B.V компаниясининг 2023-йил 4-декабрдаги FA/004/2023-сонли хабарномасига асосан “Фарғонаазот” АЖнинг имтиёзли акциядорларига уларнинг акцияларини сотиб олиш бўйича таклиф.
«Фарғонаазот» Акциядорлик жамиятининг Давлат
активларини бошқариш агентлигига тегишли бўлган 99,02 фоиз акциясини Роттердам,
Нидерландия, Берсплейн, 37, 3011AA манзилида рўйхатдан ўтган “Indorama
Petchem” B.V компанияси томонидан сотиб олинганлиги муносабати билан, Ўзбекистон
Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг
40-моддасида (кейинги ўринларда «Қонун»), акцияларнинг 50 фоизидан ортиғи
эгасига айланган шахснинг белгиланган мажбуриятини ҳисобга олган ҳолда
қуйидагилар маълум қилинади:
-Акциядорнинг ўз акцияларини бозор қийматида сотишга розилигини Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ягона корпоратив ахборот порталида ушбу ТАКЛИФ эълон қилинган кундан бошлаб 30 календар кундан кечиктирмай «Фарғонаазот» Акциядорлик жамияти жойлашган манзили: Ўзбекистон Республикаси, Фарғона шаҳри, Саноат кўчаси 222- уй, 150100 почта индекси ёки корпоратив электрон почта манзили info@azot.uz бўйича pdf форматида хат мавзусини «Акцияларни сотишга розилик» деб номланган ҳолда ёзма равишда юборилиши керак.
- Акциядорнинг розилигида қуйидаги маълумотлар: акциядорнинг тўлиқ исми (фамилияси) (фирма номи), яшаш жойи (почта манзили), СТИР, ЖШШИР, банк реквизитлари, алоқа маълумотлари, сотиладиган акциялар сони, шунингдек, ушбу ТАКЛИФда кўрсатилган шартларда акцияларни сотишга берилган розилиги (қабул қилиш) ўз ичига олиши керак.
- Розилик қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда акциядорнинг шахсан ўзи ёки юридик шахснинг ваколатли вакили томонидан имзоланиши (агар мавжуд бўлса раҳбарининг имзоси мухр билан тасдиқланган ёки тегишли тарзда расмийлаштирилган ишончнома илова қилинган ҳолда имзоланиши керак).
- Ҳар бир акциядор ўз вақтида акцияларни сотиш учун зарур бўлган бошқа ҳаракатлар (жумладан, инвестиция воситачисига зарур ҳужжатлар ва маълумотларни тақдим этиш), шунингдек ҳар қандай комиссиялар, йиғимлар ва солиқларни тўлаш, шу жумладан инвестиция воситачиси хизматлари тўловлар учун жавобгардир.
- Ушбу ТАКЛИФда белгиланган муддатларда ва тартибда расмийлаштирилган розиликни олмаслик акциядорнинг акцияларни сотишдан бош тортиш ҳисобланади. Акциядорнинг ушбу ТАКЛИФга қўшимча шартлар бўйича розилиги акциядорнинг қарши ТАКЛИФи ҳисобланади ва “Indorama Petchem” B.V компанияси томонидан 30 кун давомида кўриб чиқилади.
- Агар Сизда ушбу ТАКЛИФ билан боғлиқ саволларингиз бўлса, Сизга қўшимча маълумот ёки ҳужжатлар керак бўлса, илтимос куйидаги телефон: (+998) 73 242 64 00 орқали ёки info@azot.uz электрон почта орқали «Фарғонаазот» АЖ билан боғланинг.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |