+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"O'ZBEKINVEST" EKSPORT-IMPORT SUG'URTA KOMPANYASI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ИМТИЁЗЛИ ҲУҚУҚ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 10.11.2023   
Дата опубликования модератором*: 11.11.2023   

«O’zbekinvest» EISK» AJ

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли акциядорлар!


«O’zbekinvest» EISK» AJ (кейинги - ўринларда Жамият) Кузатув кенгашининг 2023 йил 12 октябрдаги қарорига мувофиқ номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўмлик 14 110 820 дона имтиёзли акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси ваколатли давлат органи томонидан 2023 йил 09 ноябрь куни Р0914 – 2 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади.

Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2023 йил 12 октябрь холатига шакллантирилган Жамият акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциялар 1 000 (бир минг) сўм қийматда жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.

Жамият акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A/282 216 408 B

14 110 820 C

Шунда:

282 216 408 Жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони;

14 110 820 қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;

А акциядорнинг Жамият устав капиталидаги акциялари сони;

В Жамият устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.

Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар қўшимча маълумотлар олиш учун Жамиятга мурожаат қилишлари мумкин.


Маълумот учун телефонлар: (71) 235-78-01.

10.11.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   64    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш