“AGRO FINANS LIZING” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
БИЛДИРИШНОМА
“AGROFINANSLIZING” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2023 йил 29 сентябрдаги мажлис қарорибилан тасдиқланган “AGROFINANSLIZING” акциядорлик жамиятининг қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарори 2023 йил 3 ноябрда Q0677-9-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қилади.
Ушбу чиқарилиш доирасида эгасининг номи ёзилган,
ҳужжатсиз шаклдаги номинал қиймати 1000 сўм бўлган умумий қиймати
137 000 361 000 cўмлик 137 000 361 (бир юз ўттиз етти миллион уч юз олтмиш бир)
дона оддий акциялар жойлаштирилади. Акцияларнинг ҳар бир донаси учун сотиш нархи
1 000 сўм.
Акциядорлар қўшимча чиқарилган акциялардан ўзи эгалик қилаётган шу турдаги акциялар улушига мутаносиб равишда сотиб олишлари мумкин.
Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати ушбу билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган кундан бошлаб 10 кунни ташкил этади.
Имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланишнинг амал қилиш муддати тугаганидан сўнг,ушбу акциялар ёпиқ обуна орқали “LEADER FINANCE CAPITAL” масъулияти чекланган жамиятига қонунчиликда ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.
Жамият акцияларини олишда имтиёзли ҳуқуққа эга акциядорлар рўйхати 2023 йил 29 сентябрь ҳолатига шакллантирилган жамият акциядорлари реестри маълумотлари асосида тузилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.
Акциялар учун пул маблағлари қуйидаги ҳисоб рақамга қабул қилинади:
Ҳисоб рақами: 20208000604475460001, МФО 00394, “Агробанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали, СТИР: 206219586.
Жамиятнинг почта манзили: 100115, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 3-мавзе, 74-уй.
Жамиятнингэлектрон почта манзили: info@аgrofinanslizing.uz
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |