МУСТАҚИЛ ТАШКИЛОТНИ ТАНЛАШ БЎЙИЧА ТАНЛОВ
«SUVMASH» АЖ, жамиятда 2023 йил бўйича корпоратив бошкарув тизимини мустакил бахоланишини амалга ошириш учун ташкилот танлаш мақсадида, танлов эълон қилади.
Танловда қатнашишга, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг 2016 йил “11” февралдаги 02-02/1-187-сон баённомаси билан тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексида белгиланган ташкилотлар таклиф этилади.
Танлов таклифи қўйидагилардан иборат бўлиши лозим:
– танловда иштирок этиш учун талабнома;
- мустақил баҳолашни ўтказиш муддатлари ва нархи бўйича таклиф;
- ташкилот тўғрисида маълумот (умумий маълумот, алоқа маълумотлари);
- давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тегишли лицензия, малака сертификатлари ва аттестатларининг нусхалари.
Танловда қатнашиши учун таклиф бериш муддати: 2023 йил 15 ноябргача.
Танлов талабномаси қўйидаги манзилга жўнатилади:
- электрон почта манзили: office@suvmash.uzёкиkurbanov@suvmash.uz
- почта манзили: Узбекистон Республикаси, 100158, Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Хусайн Байқаро кўчаси, 13-уй.
Маълумот учун телефон: (0-71) 295-19-08, факс: (0-71) 295-51-08.
«SUVMASH» АЖнинг расмий веб-сайти: www.suvmash.uz
«SUVMASH» АЖ Кузатув кенгаши
02.11.2023й.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |