АКЦИЯДОРЛАР ДИҚҚАТИГА!
«Тошкент механика заводи» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 22 ноябрь куни соат 15:00да Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61-уй «Тошкент механика заводи» АЖ рақамли конференциялар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 14:00 дан 15:00 гача амалга оширилади.
КУН ТАРТИБИ:
1. «Тошкент механика заводи» АЖ кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
2. «Тошкент механика заводи» АЖ 2022 йил 30 июндаги акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинган «Тошкент механика заводи» АЖнинг устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳамда «Тошкент механика заводи» АЖнинг устав фондини камайтириш тўғрисида, шунингдек «Тошкент механика заводи» АЖнинг янги таҳридаги Уставини тасдиқлаш тўғрисида.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий Бошқармаси томонидан «Тошкент механика заводи» АЖнинг устав фондига (устав капиталидаги давлат улушини ошириш ҳисобига) берилган Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61-уй манзилида жойлашган 3,71 га ер майдони эвазига чиқарилаётган қўшимча оддий акцияларини жойлаштириш усулини белгилаш тўғрисида.
4. «Тошкент механика заводи» АЖ ташкилий тузилмасига ўзгартириш киритиш ва уни тасдиқлаш тўғрисида.
5.«Тошкент механика заводи» АЖнинг «Steel Property Construction» МЧЖ таъсисчилар сафидан чиқиш тўғрисида.
Жойлашган ери (почта манзили):Ўзбекистон Республикаси, 100016, Тошкент шаҳри, Элбек кўчаси, 61.
Электрон почта манзили:admin@tmz.uz
Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш тартиби:
- акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади;
- акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир;
- акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун акциядор шахсини тасдиқловчи ҳужжатни, вакил эса шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этиш лозим;
- акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг овоз берувчи битта акцияси- битта овоз» принципи бўйича амалга оширилади, жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича эса кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади;
- акциядорларнинг умумий йиғилишида кун тартибидаги масалалар бўйича овоз
бериш бюллетенлари орқали амалга оширилади.
Бошқа маълумотлар:
«Тошкент механика заводи» АЖ акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2023 йил 16 ноябрь ҳолатига кўра шакллантирилади.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўйича тайёрланган ҳужжатлар билан танишиш учун Ўзбекистон Республикаси, 100016, Тошкент шаҳри, Элбек кўчаси, 61-уй манзили бўйича жамиятнинг бош офиси биносидаги акциядорлар билан корпоратив муносабатлар бўлимига иш кунлари давомида соат 10-00 дан – 17-00 гача мурожаат қилишингиз мумкин. Тел: (97) 444-70-68.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |