+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"AGROBANK" AKSIYADORLIK TIJORAT BANKI

“АГРОБАНК” АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Дата раскрытия: 18.09.2023   
Дата опубликования модератором*: 18.09.2023   

“АГРОБАНК” АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ

АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

БИЛДИРИШНОМА

“Агробанк” АТБ банк Кузатув кенгашининг 2023 йил 6 сентябрдаги
7-сонли мажлис баёнига асосан 299 657 534 (Икки юз тўқсон тўққиз миллион олти юз эллик етти минг беш юз ўттиз тўрт) дона эгасининг номи ёзилган оддий акциялар чиқарилганлигини ҳамда 2023 йил 18 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигида Р0226-29-сон билан руйхатга олинганлигини маълум қилади.

Бир дона акциянинг сотиш нархи 1168 сўм миқдорида белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунига асосан 2023 йил 6 сентябрь ҳолатига овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу қўшимча чиқарилган акцияларни ўзларига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда белгиланган нархда имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни сотиб олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акциялар сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни банкка (Бош офис ва банк филиаллари орқали) тақдим этиш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишлари мумкин.

Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати 2023 йилнинг 18 сентябридан бошлаб 10(ўн) кунни ташкил этишини маълум қиламиз.

Банкнинг почта манзили: 100096, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Муқимий кўчаси, 43-уй.

Банкнинг электрон почта манзили: cenbum@аgrobank.uz

18.09.2023й.

18.09.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   126    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш