«Invest Finance Bank» Акциядорлик жамияти
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли акциядорлар!
«InFinBank» АЖ (кейинги ўринларда - Банк) Кенгашининг 2023 йил 24 июлдаги қарорига мувофиқ номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўмлик 200 000 000 (икки юз миллион) дона оддий акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2023 йил 24 август куни Р0820-14 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.
Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Банк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади.Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан10 (ўн) кун давомида амал қилади.
Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2023 йил 24 июл холатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акциялар 1 000 (бир минг) сўм қийматда жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкга тақдим этилиши керак.
Акциядорлар акциялар учун тўловларни уларга тўланадиган дивидендлар ҳисобидан амалга ошириш ҳуқуқига эгалар.
Банк акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
A/500 000 000 = B
200 000 000*B = C
Шунда:
500 000 000 – Банк устав капиталидаги умумий акциялар сони;
200 000 000 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг Банк устав капиталидаги акциялари сони;
В – Банк устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.
Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар қўшимча маълумотлар олиш учун Банкга мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: +998 (71) 202 50 80
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |