+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"FARG'ONA SHAHAR MARKAZIY DEHQON BOZORI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ИМТИЁЗЛИ ХУҚУҚ БЎЙИЧА
Дата раскрытия: 24.08.2023   
Дата опубликования модератором*: 24.08.2023   

Farg'ona shahar “Markaziy dehqon bozori” aksiyadorlik jamiyati

акциядорлари ДИҚҚАТИГА!

Хурматли акциядорлар!

Farg'ona shahar “Markaziy dehqon bozori” aksiyadorlik jamiyati (кейинги ўринларда Жамият) кузатув кенгашининг 2023 йил 05июндаги қарорига мувофиқ номинал қиймати 1000 сўмлик 3.014.934 дона оддий акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия Вазирлиги томонидан 2023 йил 03июль куни M0172-12 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 35-36-моддаларига асосан Жамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади.Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 14 (ўн тўрт) кун давомида амал қилади.

Жамият акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2023 йил 05июнь холатига шакллантирилган Жамиятакциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциялар 1000 сўм нархда жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.

Жамият акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

В/А=С

3014934 /10444100 =3.4641

Шунда:

10444100 – Жамият устав капиталидаги умумий акциялар сони

3014934 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони

А – акциядорнинг Жамият устав капиталидаги акциялари сони

В – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони

C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони – 3.4641 дона

Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун жамиятнинг қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: +998 937332259.

24.08.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   124    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш