+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"ANGREN LOGISTIKA MARKAZI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ МУСТАҚИЛ АЪЗОЛИГИГА ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 18.07.2023   
Дата опубликования модератором*: 18.07.2023   

“Ангрен логистика маркази” АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш учун танлов ўтказиш тўғрисида

ЭЪЛОН

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси” деб номланган 761-моддасида акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамиятнинг, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши кераклиги, бунда кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилиши белгиланган.

Қуйидаги шахс кузатув кенгашининг мустақил аъзоси деб эътироф этилади:

сўнгги уч йил мобайнида жамиятда ва (ёки) унинг аффилланган шахсларида ишламаган шахс;

жамиятнинг акциядори ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлмаган шахс;

жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаган шахс. Бунда қайси мижоз ва етказиб берувчи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўшалар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;

жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлмаган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳоллар мустасно;

жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчиси), фарзанди (фарзандликка олинган боласи), туғишган ва ўгай акаси (укаси) ҳамда опаси (синглиси) бўлмаган шахс;

давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлмаган шахс.

Бунда, жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиш учун танловда иштирок этувчи шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 январда
2755-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг қарори билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ корпоратив бошқарувчи малака аттестатига эга бўлиши шарт.

Танловда иштирок этиш учун талабгорлар 2023 йил 1 сенябрга қадар шахсий ҳужжатларини жамиятнинг clangren@bk.ru электрон манзил орқали тақдим этишларини мумкинлиги тўғрисида маълум қиламиз.

Танловда иштирок этувчи кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар “Ангрен логистика маркази” АЖ фаолияти билан яқиндан танишиш учун Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-50-90 телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти орқали танишиш мумкин.

Кузатув кенгаши

18.07.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   220    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш