+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"XOVRENKO NOMIDAGI SAMARQAND VINO KOMBINATI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

БОШҚАРУВ РАИСИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 18.07.2023   
Дата опубликования модератором*: 18.07.2023   

“Ховренко номидаги Самарқанд вино комбинати” АЖ

БОШҚАРУВ РАИСИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ!!

Вакансия номи: Бошқарув раиси.

Манзил: Ўзбекистон, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, М.Қошғарий кўчаси, 58-уй.

Ойлик маоши:Жамият штатлар жадвалига мувофиқ.

Қўшимча таъминот:Енгил автотранспорт воситаси.

Иш бандлиги: Тўлиқ бандлик.

Кимлар ҳужжат топшириши мумкин: Ушбу эълон талабларига жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқоролари ва чет эл фуқаролари.

Талаблар:

ёши: 35 дан 55 ёшгача;

олий маълумотли бўлиши;

корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;

тим-менеджмент (гуруҳ билан ишлаш ва бошқариш) да етарли тажрибага эга бўлиши;

иқтисодий билим ва кўникмаларга эга бўлиши;

виночилик соҳасини жадал ривожлантириш, алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологиялари ҳамда реализация қилиш соҳасида замонавий билимга эга бўлиши;

Шахсий сифатлари:

- менежментнинг барча жабҳаларида етакчиликни ўзлаштириш қобилияти;

- юқори даражадаги стратегик фикрлаш;

- етакчилик фазилатлари ва тажрибасининг мавжудлиги;

- ижобий мотивация ва ишонтириш орқали ўзгаришларни амалга ошириш тажрибаси;

- жавобгарлик, танқидий фикрлаш, таҳлил қилиш қобилияти, стрессга чидамлилик.

Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар:

Иштирокчининг шахсий варақаси(объективка);

Маълумот тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари;

Фуқаролик паспортидан нусха;

Жамиятни ривожлантириш бўйича бизнес-режаси;

Меҳнат дафтарчасидан нусха;

Агар мавжуд бўлса, Илмий унвонлари, даражаларини тасдиқловчи ҳужжат, чоп этган мақолалари, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, малака оширганлиги тўғрисида ҳужжатлар, давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисида маълумот, давлат ташкилотларини тавсияномалари;

Юқоридаги талабларга мувофиқ тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Талабгорларни баҳолаш тартиби: Тасдиқланган комиссия 5 иш куни ичида талабгор томонидан топширилган барча ҳужжатлар ушбу лавозим талабларига мослиги ўрганиб чиқилади ва баҳоланади.

Баҳолаш якунланганидан сўнг Комиссия томонидан 6 иш куни ичида мазкур лавозим учун 3 нафардан ошмайдиган энг юқори балл тўплаган номзодлар рўйхати шакиллантирилиб, энг юқори балл тўплаган номзодлар билан суҳбат ўтказилади.

Ҳужжатларни топшириш тартиби:

Тақдим этиш шакли: Талабгорлар томонидан эълонда белгиланган талаблар доирасида ўзи ҳақидаги барча ҳужжат ва маълумотларни ёпиқ (махсус) конвертларда тақдим этилади.

Манзил: Самарқанд шаҳар, М.Қошғарий кўчаси, 58-уй манзили бўйича юборилиши лозим.

Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2023 йил 28 июл, соат 17:00 га қадар.

18.07.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   151    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш