АУДИТОР ТАШКИЛОТЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 75-моддаси “Юггазстрой”акциядорлик жамияти кузатув кенгаши ташаббусига асосан
ташқи аудит текширувини ўтказиш учун танлов эълон қилади.
АУДИТДАН ЎТКАЗИЛАДИГАН МАСАЛАЛАР:
1. Жамиятнинг кредиторлик қарзлари, жумладан, пеня тўловларининг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш.
2. Жамият ишчилари ва жамиятга қарашли техникаларнинг бошқа ташкилотлар учун текинга ишлаш ҳолатларини ўрганиш.
3. Жамиятнинг 2023 йил 1 июл холатига товар моддий заҳираларини аниқлаш жумладан, қурилиш жараёнидаги қолдиқ қурилиш материалларининг ҳисоби.
4. Бошқа ташкилотларга шартномалар имзоланмаган ҳолда, асоссиз пул ўтказилиш ҳолатларини ўрганиш.
5. Жамият томонидан техника ва транспорт воситалари учун сотиб олинган эҳтиёт қисмларининг амалда ишлатилишини (ўрнатилишини) ўрганиш.
6. Ҳодимларга ойлик маошларининг вақтида берилмаслиги сабабларини ўрганиш.
7. Жамият ижро органи томонидан жамиятга буюртмалар олиниши, жамият фаолиятини барқарор ушлаб туриш ва кенгайтириш бўйича етарлича ишлар амалга оширилмаётганлигини ўрганиш.
8. Жамиятда фаолият юритаётган кадрларнинг малака ва лавозим талабларига жавоб бериши ҳамда амалдаги лавозим йўриқномаларининг талаб даражасида ишлаб чиқилганлигини ўрганиш.
Кўшимча (маълумот)лар учун қуйидаги манзил ва телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: Урганч шаҳар, Саноатчилар кўчаси, 9-уй, Тел: (99) 566-50-68
“Юггазстрой” АЖ бошқаруви
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |