+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"SHAHRISABZ VINO-AROQ" AKSIYADORLIK JAMIYATI

КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИНИ ЁЛЛАШ УЧУН ТАНЛОВ
Дата раскрытия: 12.07.2023   
Дата опубликования модератором*: 12.07.2023   

Шаҳрисабз вино ароқ”АЖ Корпоратив маслаҳатчини ёллаш учун танлов эълон қилади.

КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ:

а) олий юридик ёки иқтисодий маълумот мавжуд бўлиши, шу жумладан ҳорижий давлат олий таълим муассасаларида олинган ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасида олий маълумотга эквивалентлиги тан олинган олий юридик ёки иқтисодий маълумот, шунингдек корпоратив бошқарув ёки қимматли қоғозлар бозори соҳасида ёки бу соҳада таълим бериш бўйича охирги 10 йил ичида 2 йиллик амалийиш стажи мавжуд бўлиши;

б) олий иқтисодий бўлмаган маълумот мавжуд бўлиши, шу жумладан ҳорижий давлат олий таълим муассасаларида олинган ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасида олий маълумотга эквивалентлиги тан олинган олий иқтисодий бўлмаган маълумот, шунингдек акциядорлик жамиятида корпоратив маслаҳатчи, корпоратив муносабатларни қўллаб-қувватлаш ваколатига эга акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинмаси ходими, қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчилари, фонд биржаси ёки Марказий депозитарийда қимматли қоғозлар бўйича мутахассис сифатида охирги 10 йил ичида 5 (беш) йилдан кам бўлмаган иш стажи мавжуд бўлиши;

в) ўқув марказларида махсус тайёрлов курсларини ўтиш;

г) Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан бериладиган қимматли қоғозлар бозори мутахассиси малака гувоҳномаси мавжудлиги;

д) Корпоратив бошқарув илмий-таълим Маркази томонидан бериладиган корпоратив бошқарувчи малака гувоҳномаси мавжудлиги;

1. Манфаатлар қарама-қаршилиги ва Корпоратив маслаҳатчи томонидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармасликни олдини олиш мақсадида қуйидаги шахслар Жамиятнинг корпоратив маслаҳатчиси бўла олмайдилар:

а) Жамиятнинг аффилланган шахслари;

б) Жамиятнинг ижроия органи раҳбари ва аъзоларининг яқин қариндошлари.

Танловда қатнашиш учун хужжатларни 2023 йил 26 Июль соат 16-00 дан кечиктирмай қуйидаги манзилда жойлашган “Шаҳрисабз вино ароқ” АЖнинг кузатув кенгашига тақдим этиш шарт.

Ўзбекистон Республикаси, Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йули кўчаси, 170-уй. Индекс: 181310.Мурожаат учун телефон:(75) 521 16 25

12.07.2023

12.07.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   154    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш