+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"O'ZAGROLIZING" AKSIYADORLIK JAMIYATI

ҚЎШИМЧА АКЦИЯЛАР ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА
Дата раскрытия: 10.07.2023   
Дата опубликования модератором*: 11.07.2023   

“O‘ZAGROLIZING” AKSIYADORLIK JAMIYATI АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“O‘zagrolizing” AJ кузатув кенгашининг 2023 йил 3 июлдаги қарорига асосан Жамият Устав капиталининг миқдорини 316 121 189 865 сўмга кўпайтириш мақсадида номинал қиймати 2 535 сўм бўлган 124 702 639 дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз шаклдаги қўшимча акцияларнинг чиқарилиши Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан 2023 йил 10 июлда P0145-14 сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги маълум қилинади.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Жамият акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан жамият акциядорларига қўшимча чиқарилган акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига сосан Жамият томонидан қўшимча чиқарилган 124 702 639 дона оддий акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи Жамият акциядорларининг 2023 йил 3 июль ҳолатига тузилган реестрига киритилган оддий акциялар эгаларига тақдим қилинади.

Қўшимча чиқарилган акциялар номинал қийматда жойлаштирилади.

Акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларга ушбу чиқарилишдаги акциялар 2 535 сўмдан (номинал қийматда) жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган эмиссиявий қимматли қоғозларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида жамиятга тақдим этилиши керак.

Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди.

Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин қолган акциялар қўшимча акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда белгиланган тартибда жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.

Имтиёзли ҳуқуқ бўйича жойлаштириладиган акциялар учун тўлов пул маблағлари билан амалга оширилади.

Акциялар учун пул маблағлари Жамиятнинг қуйидаги ҳисоб рақамига қабул қилинади:

Банк номи – «Агробанк» АТБ Тошкент шаҳар филиали,

Банк коди – 00394, СТИР – 203071206.

Ҳисоб рақам: 20210000904021251001.

“O'zagrolizing” AJ акциядорлари имтиёзли олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

(A/41 669 087)*124 702 639=В;

Бунда:

41 669 087 – Жамият устав капиталидаги оддий акциялар сони;

124 702 639– қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;

А – акциядорга тегишли оддий акциялари сони;

В – имтиёзли ҳуқуқи мавжуд акциядор томонидан cотиб олиниши мумкин бўлган акциялар сони.

Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) га тенг ва ундан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:

100100, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 42А-уй, телефон: +998 71 207-30-47, Факс: (+99871) 207-30-41, е-mail: info@agroleasing.uz

10.07.2023

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   189    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш