БОШ ДИРЕКТОР ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ
Вакансия номи: Бош директор
Манзил: Ўзбекистон, Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри, Самарқанд кўчаси, 352 уй
Ойлик маоши: штат жадвалига кўра.
Қўшимча таъминот: Транспорт ва мобиль алоқа
Иш бандлиги: Тўлиқ бандлик
Кимлар хужжат топшириши мумкин: Ушбу эълон талабларига жавоб берувчи Ўзбекистон Республикаси фуқоролари ва чет эл фуқоролари.
Талаблар:
ёши: 35 дан 45 ёшгача;
корпоратив бошқарув тамойилларини билиши;
тим-менеджмент (гурух билан ишлаш ва бошқариш) да етарли тажрибага эга бўлиши;
замонавий ёғ-мой технологиялари бўйича билимга эга бўлиши;
ёғ-мой кимёси, ишлаб чиқариш босқичлари ва жараёнлари бўйича билимга эга бўлиши;
Шахсий хислатлари: жавобгарлик, танқидий фикрлаш, таҳлил қилиш қобилияти, стрессга чидамлилик, юқори ташкилотчилик қобилияти, ташаббускор.
Тақдим қилиниши керак бўлган хужжатлар.
Иштирокчининг шахсий варақаси
Маълумот тўғрисидаги диплом ва хужжат нусхалари
Агар мавжуд бўлса: илмий унвонлари, даражаларини тасдиқловчи хужжат, чоп этган мақолалари, бошқа мутахассисликка эга эканлигини тасдиқловчи хужжатлар, малака оширганлиги тўғрисида хужжатлар, давлат мукофотлари мавжудлиги тўғрисида маълумот, давлат ташкилотларини тавсияномалари;
Фуқаролик паспортидан нусха;
Бизнес режаси;
Меҳнат дафтарчасидан нусха;
Юқоридаги талабларга мувофиқ тасдиқловчи бошқа хужжатлар.
Талабгорларни баҳолаш тартиби: Махсус комиссия томонидан талабгор томонидан топширилган барча хужжатлар ушбу лавозим талабларига мослиги ўрганиб чиқилади ва баҳоланади. Баҳолаш тақдим этилган хужжатлар ва талабгор билан сухбат асосида амалга оширилади.
Хужжатларни топшириш тартиби:
Электрон кўринишда: yangiyolmjk@mail.ru манзилига ва/ёки қоғоз кўринишида: Янгийўл шаҳар, Самарканд кўчаси 352 уй манзилига юборилиши лозим.
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2023 йил 09 июн соат 16:00 гача.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |