“Зирабулоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти балансидаги
мол-мулкларни бозор қийматини аниқлаш ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади !
Жамият кузатув кенгашининг 2022 йил 10 августдаги йиғилиши қарорини ижросини таъминлаш мақсадида “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖга қарашли “Чархент” пахта қабул қилиш маскани бино ва иншоотларни бозор қийматини аниқлаш ҳамда баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қўйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки Баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган ёки электрон PDFшаклида бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2022 йил 20 август соат 16:00 га қадар қўйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Индекс:141 200, Самарқандвилояти, Нарпай тумани,Оқтошшаҳри, Зирабулоқ кўчаси 43-ўй.
Маълумот учун телефонлар: (+99897) 925-14-44.
Эълон жойлаштирилган сана: 2022 йил 12 август
Почта манзили:info@zirabulokptk.uz
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |