+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"QO'QON BIOKIMYO" AKSIYADORLIK JAMIYATI

«COMPLY OR EXPLAIN» («РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИГА АСОСАН 2021 ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 18.07.2022   
Дата опубликования модератором*: 18.07.2022   
«QO’QON BIOKIMYO»AJНИНГ 2021 ЙИЛ ЯКУНИ БЎЙИЧА КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ТИЗИМИНИ БАҲОЛАШ НАТИЖАЛАРИ БЎЙИЧА:
«IshonchLTD» МЧЖ томонидан 2022 йил 16 мартдаги 2-сонли хати билан жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳисоботи, хулоса ва корпоратив бошқарув тизимини самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар тақдим қилинди.

Корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси (ҳозирда Давлат активларини бошқариш агентлиги) ва Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази (ҳозирда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби) томонидан 25.07.2016 йилда тасдиқланган саволнома асосида ўтказилиб, унинг натижаси “юқори” бўлиб, 859 баллни яъни 72% ташкил этган.

Баҳолаш натижалари бўйича қуйидагилар аниқланди:

Кодекс тавсияларига риоя қилинмаган йўналишлари Тушунтиришлар
Ижроия орган раҳбари ва аъзоларини танловини ўтказиш тўғрисидаги эълон матни чоп қилинмаган. 2021 йилда Ижроия орган раҳбари ва аъзоларига танлов ўтказилмаган. Ижроия органи раҳбари ва аьзолари бизнес-режани бажарилиши ва самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларига баҳо берган ҳолда акциядорлар умумий йиғилиши томонидан сайланган.
Жамиятда сифат менежменти тизими бўйича халқаро орган томонидан бериладиган халқаро сертификат олинмаган. Жамиятда томонидан O’z DSt ISO 9001-2015, O’z DSt ISO 22000-2019 сифат менежменти тизимлари бўйича Ўзбекистон бўйича амал қиладиган миллий сертификат олинган.
Жамият сайтида фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг шарҳлари ва прогнозлари мавжуд эмас. Фундаментал ва техник таҳлил натижалари, мутахассислар, экспертлар ва маслаҳатчиларнинг шарҳлари ва прогнозлари эълон қилингандан сўнг жамият сайтига жойлаштириш кўзда тутилган.
Жамиятда иккитадан кам бўлмаган сертификатланган аудиторлар мавжуд эмас. Жамиятда ички аудит хизмати таркибига иккитадан кам бўлмаган сертификатланган ички аудит малака сертификатига жисмоний шахслар учун танлов эълон қилиниши режалаштирилган.
18.07.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   863    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш