+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"SHARG'UNKO'MIR" AKSIYADORLIK JAMIYATI

«РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР» («COMPLY OR EXPLAIN») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИДА ЭЪЛОН
Дата раскрытия: 28.06.2022   
Дата опубликования модератором*: 28.06.2022   

ЭЪЛОН

«РИОЯ ҚИЛ ЁКИ ТУШУНТИР» («COMPLY OR EXPLAIN») ХАЛҚАРО ТАМОЙИЛИДА ЭЪЛОН

“Шарғункўмир”акциядорлик жамияти Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича Комиссия йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги баённомаси билан тасдиқланган Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларига акциядорлар умумий йиғилишининг 2016 йил 30 июндаги қарорига асосан ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилмоқда.

2020 йил 1 январдан 2020 йил 31 декабргача бўлган давр мобайнида “Шарғункўмир”АЖ ўз фаолиятини Корпоратив бошқарув кодексининг (кейинги ўринларда - Кодекс) тавсияларига риоя қилган ҳолда олиб борди ва келгусида ҳам уларга риоя қилишни кўзлайди.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Кодекснинг тавсиялари баъзи истиснолар билан амалга оширилди.

Кодекснинг II бўлими 12-банди2-хатбошисининг тавсиясига кўра, ошкор этилиши шарт бўлган ахборотларнинг АЖ сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда инглиз, рус ва акциядор ҳамда бошқа манфаатдор томонларга, шу жумладан, хорижий инвесторларга қулай бўлган бошқа тилларга таржимаси билан биргаликда эълон қилинишини таъминлаши белгиланган.

Хозирда ахборотлар АЖ сайти ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбаларда давлат тилида эълон қилинмоқда. АЖ томонидан инглиз, рус ва жумладан хорижий инвесторларга қулай бўлган бошқа тилларга таржимаси билан биргаликда эълон қилиш чоралари кўрилмоқда.

Кодекснинг III бўлими 15-банди 2-хатбошисининг тавсиясига кўра, Жамият кузатув кенгаши тўғрисидаги низомда унинг таркибига мустақил аъзоларни киритиш талабларини акс эттириши белгиланган.

Жамиятнинг кузатув кенгашининг таркибига мустақил аъзоларни киритиш бўйича Жамият акциядорларидан таклифлар келиб тушмаган.

Кодекснинг III бўлими 18-банди тавсиясига кўра, Акциядорлик жамиятлари “Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом” талабларига мувофиқ, кузатув кенгаши таркибига биттадан кам бўлмаган (аммо уставда кўзда тутилган кузатув кенгаши аъзолари сонининг 15 фоизидан кам бўлмаган) мустақил аъзо киритиши белгиланган.

Жамиятнинг кузатув кенгашининг таркибига мустақил аъзоларни киритиш бўйича акциядорларидан номзодлар келиб тушмаган.

Кодекснинг VI бўлими 25-банди:

10-хатбошисининг тавсиясига кўра, жамият бошқарув органлари АЖ фаолиятида корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилишга масъул бўлган ва кузатув кенгашига ҳисобот берувчи корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этиш белгиланган.

Келажакда Жамиятда корпоратив қонунчилик талабларига риоя этилишини назорат қилувчи алоҳида лавозим ташкил этилиши мумкин.

Шунинг билан бирга Жамият томонидан дебитор ва кредитор қарздорликларни камайтириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда.

“Шарғункўмир”АЖ Кодекс тавсияларига тўлиқ риоя қилишни таъминлаш учун келгусида ҳам зарурий ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга оширади. 

28.06.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   873    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш