“Toshkent hududiy elektr tarmoqlari korxonasi” акциядорлик жамияти
Бош директори лавозимига
ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек юқори малакали чет эллик менеджерлар таклиф этилади.
Вазифалари:Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва жамият уставига мувофиқ жамият фаолиятининг барча йўналишлари бўйича умумий раҳбарликни амалга ошириш.
Номзодга талаблар:
-Олий маълумот (иқтисодчи ёки энергетик);
-Ташкилотчилик қобилияти
-Ўзбекистон Республикасининг мамлакат энерготизимини тартибга солишга доир қонунчилик ҳужжатлари ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгиловчи бошқа меъёрий ҳужжатларни билиш;
-Меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси, ишлаб чиқариш санитарияси, ёнғиндан ҳимоя ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги қоида ва меъёрларини билиш;
-Корхоналар биринчи раҳбарлари билан мулоқот қилиш тажрибасига эга бўлиш;
-Ўзбек ва рус тилида бемалол сўзлашиш;
-Хизмат сафарларига бориш имконияти;
-Корпоратив бошқарув қонунчилиги, усул ва тамойилларини билиш;
-Энерготизимда камида 5 йил иш стажи;
-Ишлаб чиқариш соҳасида раҳбарлик лавозимларида 5 йилдан ортиқ иш тажрибасига эга бўлиши.
Ариза бериш тартиби ва муддати:
Аризалар жамиятнинг электрон почта манзилига tаshes2012@mail.ru ёки жамият манзилига Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қумовул МФЙ, Яшил водий кўчаси, 42-44 уй. Индекс: 100084.
Ҳужжатлар 2022 йил 10 майдан 2022 йил 10 июн кунигача қабул қилинади.
Телефон: 78 150-27-94
(Ходимлар билан ишлаш бўлими).
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |