+998 71 203-00-50        Ўзбекистон, Тошкент ш., Истиқлол кўчаси 29, 100017
"TRASTBANK" XUSUSIY AKSIYADORLIK BANKI

СОБЛЮДАЙ ИЛИ ОБЪЯСНЯЙ
Дата раскрытия: 17.03.2022   
Дата опубликования модератором*: 17.03.2022   

“Трастбанк” хусусий акциядорлик банкининг 2021 йил учун корпоратив бошқарув тизимини баҳолашнинг натижасига кўра “Comply or explain”(риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойили бўйича АХБОРОТИ

“Корпоратив бошқарув Кодекси” нинг 11-бандида Кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони бўлмаган тақдирда, жамият “сomply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини тўлиқ ошкор қилиши белгиланган.

Маълумотлар “сomply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилинган ҳолда, оммавий ахборот воситаларида, Банкнинг ва “Тошкент” РФБ расмий корпоратив веб-сайтларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг махсус веб-cайти негизидаги Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилиниши кўзда тутилган.

1. “Корпоратив бошқарув Кодекси”нинг 12-банд 4-хатбошисида жамият акциядорларнинг умумий йиғилишида ижроия органининг мукофот ва компенсациялари миқдорини ошкор этиш белгиланган.

Банк меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасини Банк бошқаруви аъзоларининг меҳнатига ҳақ тўлашни ташкил этиш учун асос сифатида қабул қилади. Банк бошқаруви аъзоларига лавозим оклади, лавозим окладига устама ҳақ, мукофот, меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофот ва компенсацияларни белгилаш Банк ички норматив ҳужжатлари, жамоа шартномаси ва тармоқ келишуви асосида амалга оширилади. Ушбу маълумотлар Банк сайтида ошкор қилинмаган.

2. “Корпоратив бошқарув Кодекси”нинг 15-банд 8-хатбошисида жамият таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида ўз вакилларига жамият номидан овоз бериш тартибини белгилаш талаб этилган.

Банк таркибига кирувчи ташкилотларнинг бошқарув органлари йиғилишларида Банк номидан овоз бериш тартиби белгиланмаган

17.03.2022

Эмитент сайтидаги эълонга ҳавола

Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар

   814    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Эмитентлар сони йиллар кесимида
Топ 4 муҳим факт турлари
Умумий статистика
АЖ МЧЖ
Ҳамма эмитентлар
Жами ошкор қилинган ахборотлар сони
Муҳим фактлар
Эмиссия рисолалари
Чорак ҳисоботлар
Йиллик ҳисоботлар
Уставлар
Назорат кенгаши таркибида ўзгариш Эмитентнинг олий бошқарув органи томонидан қабул қилинган қарор Афилланган шахслар битимлар тўзиш Афилланган шахслар рўйхатида ўзгариш