«ТУРКИСТОН» ХУСУСИЙ АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Хурматли акциядорлар!
«ТУРКИСТОН» хусусий акциядорлик тижорат банки Кенгашининг 2016 йил 05 апрелдаги Банк Устав капиталини 5 000 000 000 сўмга ошириш йўли билан номинал қиймати 1000 (бир минг) сўмлик 5 000 000 дона оддий акцияларни чиқарилиши Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш Маркази томонидан 2016 йил 15 апрелда Р0064 – 13 рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.
Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Банк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банк Уставининг 4.15. – бандига асосан банк акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади.Имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан30 (ўттиз) кун давомида амал қилади.
Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2016 йил 05 апрел холатига шакллантирилган банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акциялар 1 000 (бир минг) сўм нархда жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунининг 36 – моддасига асосан акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар, юридик шахслар учун нақдсиз шаклида – пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклида – талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул маблағлариХАТБ «Туркистон»нинг 2980 1000 1000 0110 4012 (МФО: 01104) ҳисоб рақамига қабул қилинади.
Акциялар учун тўланадиган нақд пулларХАТБ «Туркистон» нинг қуйидаги кассаларига қабул қилинади:
| № | Филиал номи | Банк коди | Манзил |
| 1 | ХАТБ «Туркистон» | 01104 | Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 11 – мавзе, Заргарлик кўчаси, 48А |
| 2 | ХАТБ «Туркистон»Юнусобод филиали | 00898 | Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Амир Темур 1 – тор кўчаси, 6 |
ХАТБ «Туркистон» акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:
(28 259 340 * a)/100=b b-c=d
Шунда:
28 259 340 – Банк акцияларининг умумий сони;
a – акциядорнинг Банк устав капиталидаги хозирги улуши;
b – Имтиёзли хуқуқ тўлиқ қўллангандан кейинги акцияларнинг умумий сони;
c – Банк акциядорининг имтиёзли хуқуқни қўллашдан олдинги акциялари сони;
d – Банк акциядори қўшимча харид қилиши мумкин бўлган акциялар сони;
Қолдиқ хосил бўлган холларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун банкнинг қимматли қоғозлар бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: 276-14-52.
Порталда жойлаштирилиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлалигига эмитентнинг ўзи жавобгар
| АЖ | МЧЖ | |
|---|---|---|
| Ҳамма эмитентлар | ||
| Жами ошкор қилинган ахборотлар сони | ||
| Муҳим фактлар | ||
| Эмиссия рисолалари | ||
| Чорак ҳисоботлар | ||
| Йиллик ҳисоботлар | ||
| Уставлар |