+998 71 203-00-50        Узбекистан, г. Ташкент, ул. Истиклол 29, 100017
"ISSIQLIK ELEKTR STANSIYALARI" AKSIYADORLIK JAMIYATI

​“ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИ” АЖ БОШҚАРУВ РАСИНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ИШЛАР САМАРАДОЛРЛИГИНИ ОШИРИШ, ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИ ЛАВОЗИМИГА ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Дата раскрытия: 12.11.2020   
Дата опубликования модератором*: 12.11.2020   
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқарув расининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари таклиф этилади.

Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 23 уй.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари: “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва унинг таркибига кирувчи жамиятларда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалаларини назорат қилиш.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ (кейинги матнда Жамият) бошқарув расининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига қўйиладиган талаблар:

1. Олий маълумотли (магистр);

2. Устувор равишда филолог (ўзбек тили) ва журналистика мутахассислиги;

3. Тегишли йўналишда раҳбар лавозимларида камида 10 йил иш тажрибаси;

4. Фан доктори (номзоди) илмий даражасининг мавжудлиги.

Танловда иштирок этиш учун ариза берувчи Жамиятга танлов ўтказиладиган санадан уч кун олдин тақдим этиши керак:

- алоқа маълумотларини ва тақдим этилган ҳужжатлар рўйхатини кўрсатган ҳолда танловда иштирок этиш учун ариза;

- шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси ва иш стажини тасдиқловчи ҳужжатлар, олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси, шунингдек қўшимча маълумот ҳужжатлари нусхалари;

- номзоднинг сўровномаси;

- танлов таклифи.

Тендер таклифи муҳрланган конвертда тақдим этилади.

Тендер таклифи талабнома берувчи томонидан:

- жамиятнинг маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ҳамда дастурлар ва “йўл хариталари”га таклифлар;

- маънавий-маърифий соҳага ва давлат тилига оид қонун ҳужжатларига сўзсиз риоя этилиши, маънавий-маърифий ишлар самарадоргини ошириш юзасидан таклифлар;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.01.2020 йилдаги 34-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган бошқа масалалар бўйича таклифлар тақдим этилиши лозим.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Бунёдкор шох кўчаси 23 уй манзилида душанбадан жумагача соат 8.00-17.00 гача қабул қилинади.

Электрон манзил: info@tpp.uz

Танловда иштирок этиш учун аризаларни олдиндан танлашнинг тахминий санаси 01.12.2020 дан 31.12.2020 гача.

Ариза берувчига танлов тўғрисида қўшимча маълумот олиш учун жамиятнинг ходимлар билан ишлаш бўлимига +998-71-231-94-42 телефон рақами орқали мурожаат қилинг.

12.11.2020

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   1459    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
Общая статистика
AO OOO
Всего эмитентов
Всего раскрытой информации
Существенные факты
Проспекты эмиссий
Ежеквартальные отчёты
Годовые отчёты
Уставы
8. Изменение в составе наблюдательного совета, ревизионной комиссии или исполнительного органа 06. Решения, принятые высшим органом управления эмитента 21. Заключение сделки с аффилированным лицом 36. Изменения в списке аффилированных лиц