“Surxonoziqovqatsanoati” АЖ
Кузатув кенгашининг мажлиснинг
2020 йил “__” августдаги ___ - сонли баённомасига
2-илова
“Surxonoziqovqatsanoati” АЖ акциядорларининг раҳбарлари лавозимларига танловлар эълон матни
ЭЪЛОН!
“Surxonoziqovqatsanoati” АЖ Бош директор лавозими танловида қатнашиш учун номзодларни таклиф этади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.04.2015 йилдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқариш усулларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ – 4720 – сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 26.04.2019 йилдаги “Давлат активларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 356 – сонли қарори талаблари ҳамда жамият бошқарув органи тўғрисидаги низом талаблари, жамият кузатув кенгашининг 03.09.2020 йилдаги мажлиси ижросини таъминлаш мақсадида жамият Бош директори лавозимига танлов элон қилади.
Танловга қатнашиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек чет эл фуқаролари таклиф этилади.
Танлов қатнашчиларига қуйидаги талаблар қўйилади:
- Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида, ёхуд Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги таълимга тенглиги эътироф этилган хорижий давлат таълим муассасасида олинган олий иқтисодий маълумотга эга бўлиш;
- ёғ-мой саноати соҳадаги корхонасида камида 2 йил раҳбар лавозимларида иш стажига эга бўлиши;
- амалдаги қонунчилик ва ёғ-мой саноати корхоналари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий хужжатларни билиши;
- мазкур соҳада молиявий - хўжалик тажрибасига эга бўлиши;
- иқтисодий ёки бошқарув соҳадаги жиноятчилик учун судланмаган бўлиши;
- чет тилларини (рус, инглиз ва бошқалар) билиши.
Қатнашчилар танловда иштирок этишлари учун қуйидаги хужжатларни тақдим этишлари керак:
- танловда қатнашиш учун ариза;
- номзод тўғрисида маълумотнома (резюме) ;
- шахсини тастиқловчи хужжат (паспорт);
- диплом нусхаси;
- иш стажини тасдиқловчи ҳужжат (меҳнат дафтарчасидан нусҳа).
Хужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 20 сентябргача.
Танловни ўтказиш санаси: 2020 йил 21 июн куни.
Танловни ўтказувчи орган: “SURHONОZIQOVQATSANOATI” АЖ Кузатув кенгаши.
Танлов ўтказиш жойи: Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй.
Ҳужжатларни қуйидаги:
Почта манзилига: индекс – 200701, Сурхондарё вилояти, Денов шаҳри, Фаррухий кўчаси, 1-уй;
жамиятнинг электрон почта манзилига surxonoziqovqatsanoati@mail.ru denov@exat.uz жўнатиш мумкин.
Номзодлар қўшимча маълумотлар учун 0 (376) 41-37-383 телефон рақами орқали мурожат қилишлари мумкин.
“Surxonoziqovqatsanoati” АЖ Кузатув кенгаши
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |