+998 71 203-00-50        Узбекистан, г. Ташкент, ул. Истиклол 29, 100017
AKSIYADORLIK-TIJORAT BANKI "UNIVERSAL BANK"

АКЦИЯДОРЛАРГА БИЛДИРИШНОМА
Дата раскрытия: 05.02.2024   
Дата опубликования модератором*: 05.02.2024   

Ҳурматли акциядорлар!

Акциядорлик тижорат банки “Универсал банк” Кузатув кенгашининг 2023 йил 11 декабрдаги Банк Устав капиталини 200 000 000 000 (икки юз миллиард) сўмга ошириш йўли билан номинал қиймати 5 000 (беш минг) сўмлик 40 000 000 (қирқ миллион) дона оддий акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан 2024 йил 31 январда P0482-17-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.

Акциялар чиқарилиши қарорига асосан Банк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи тақдим этиш билан очиқ обуна орқали жойлаштирилади.

Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда Банк Уставининг 9.17. – бандига асосан банк овоз берувчи акциялари эгалари бўлган акциядорлар уларни ўзларига тегишли шу турдаги акциялар миқдорига мутаносиб миқдорда имтиёзли олиш ҳуқуқига эга бўладилар.Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 36-моддасига асосан 10 (ўн) кун давомида амал қилади.

Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2024 йил 31 январь ҳолатига шакллантирилган банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.

Акциялар 5 000 (беш минг) сўм нархда жойлаштирилади.

Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак.

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунининг 36 – моддасига асосан акцияларнинг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи амал қилиш даврида тўловлар, юридик шахслар учун нақдсиз шаклида – пул ўтказиш йўли билан, жисмоний шахслар учун нақд – банк кассасига топшириш йўли билан ва нақдсиз шаклида – талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамлари орқали, шу жумладан пластик карточкалар орқали ҳам амалга оширилади, бунда акциялар учун пул маблағлари АТБ “Универсал банк” Амалиёт бошқармасидаги қуйидаги ҳисоб рақамга қабул қилинади: ҳ/р 29896000600000973023, МФО 00973, СТИР 203 556 638, Банк жойлашган манзил: Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Шохрухобод кўчаси.

Жисмоний шахслар томонидан акциялар учун тўланадиган нақд пуллар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасидаги тижорат банклари кассалари орқали амалга оширилиши мумкин.

АТБ «Универсал банк» акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидаги формулага асосан аниқланади:

A/60 000000 =B

40 000 000*B=C

Шунда:

60 000000 – Банк устав капиталидаги умумий акциялар сони

40 000 000– Қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони

А – Акциядорнинг Банк устав капиталидаги акциялари сони

В – Банк устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони

C – Имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони

Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса кўпайган томонга, 5 (беш) дан кам бўлса камайган томонга бутланади.

Акциядорлар, қўшимча маълумотлар олиш учун банкнинг Қимматли коғозлар ва акциядорлар билан корпоратив муносабатлар департаментига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълумот учун телефонлар: +998 78 229-82-29 ички рақам:1071

Ҳурмат билан,

Банк Бошқаруви

05.02.2024

Данная публикация на корпоративном веб-сайте эмитента

ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ

   86    
   
* Дата размещения информации на ЕПКИ после исправления недостоверных сведений (ошибок)
Количество эмитентов ПО ГОДАМ
ТОП 4 СУЩЕСТВЕННЫХ ФАКТОВ
Общая статистика
AO OOO
Всего эмитентов
Всего раскрытой информации
Существенные факты
Проспекты эмиссий
Ежеквартальные отчёты
Годовые отчёты
Уставы
8. Изменение в составе наблюдательного совета, ревизионной комиссии или исполнительного органа 06. Решения, принятые высшим органом управления эмитента 21. Заключение сделки с аффилированным лицом 36. Изменения в списке аффилированных лиц