ЭЪЛОН!
“Бўка пахта тозалаш” акциядорлик жамияти асосий воситалари, мол-мулклари ҳамда бир дона акциянинг бозор қийматини белгиланган тартибда баҳолаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказиш мақсадида мустақил баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов ўтказилиши ҳақида эълон қилади!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги “Пахта тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 747-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Бўка пахта тозалаш” АЖасосий воситалари, мол-мулклари ҳамда бир дона акциянинг бозор қийматини белгиланган тартибда баҳолаш ва баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни экспертизадан ўтказиш учун баҳоловчи ташкилотлар ўртасида танлов эълон қилинади.
“Бўка пахта тозалаш” АЖ устав фондида давлат улуши мавжуд эмас.
Танловда иштирок этиш учун мустақил баҳоловчи ташкилотлар жамиятга қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши лозим:
- Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия нусхаси;
- Ташкилот устави нусхаси;
- Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
- Баҳоловчи ташкилотнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталовчининг мажбуриятлари кучга кирганлигини тасдиқловчи суғурта полиси нусхаси;
- Баҳолаш ҳамда экспертиза ишининг бажарилиш муддати ва хизмат хақи миқдори кўрсатилган тижорат таклифи;
- Баҳоланган корхоналар рўйхати;
- Баҳоловчи ташкилотлар уюшмасига ёки баҳоловчилар жамиятига аъзолиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;
- Лицензияловчи орган томонидан берилган баҳолаш ташкилоти раҳбари ва баҳоловчиларнинг малака сертификати нусхаси.
Тақдим этиладиган ҳужжатлар нусхалари тикилган ҳолда ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланган бўлиши шарт.
Тижорат таклифларини 2024 йил 25 январрь соат 16:00га қадар қуйидаги манзилга юборишингиз сўралади:
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти, Бўка тумани, Ўзбекистон кўчаси, 28-уй, электрон почта: bukazavod@umail.uz
Маълумот учун телефонлар: (+99899) 538-05-55.
Эълон жойлаштирилган сана: 2024 йил 18 январь.
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |