Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ҳамид Сулаймон МФЙ, Миробод кўчаси, 9-А-уй манзили бўйича жойлашган (электрон почта манзили: info@neoinsurance.uz, веб-сайт: www.neounsurance.uz) “NEO INSURANCE CORP” Акциядорлик Жамияти (кейинги ўринларда – Жамият) 2023 йил 08 февраль соат 11:00да Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ҳамид Сулаймон МФЙ, Миробод кўчаси, 9-А-уй манзилида акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини маълум қилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш йиғилиш бўлиб ўтадиган манзилда 2024 йил 08 февраль куни соат 10:30 да бошланади.
Йиғилишда иштирок этиш учун акциядор ва унинг вакили шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта), шунингдек акциядорнинг вакили ўрнатилган тартибда расмийлаштирилган ишончномага эга бўлиши лозим.
Акциядорлар реестри қуйидаги саналарга шакллантирилади:
а) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисида акциядорларни хабардор қилиш учун 2024 йил 16 январь ҳолатига;
б) акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш учун 2024 йил 02 февраль ҳолатига.
Йиғилиш кун тартибига киритилган масалалар:
1. “NEO INSURANCE CORP” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида;
2. “NEO INSURANCE CORP” АЖ Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ва овоз бериш акциядорлар ёки уларнинг вакиллари шахсан иштирок этиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.
Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказишга тайёрланган материаллар билан Жамиятнинг Тошкент ш., Яккасарой тумани, Ҳамид Сулаймон МФЙ, Миробод кўчаси, 9-А-уй манзилида жойлашган маъмурий биносида танишиш мумкин.
Маълумот учун телефон: (95) 850-00-11.
“NEO INSURANCE CORP” АЖ Кузатув кенгаши.
17.01.2024 йил
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |