“ToshuyjoyLITI” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида
ХАБАРНОМА
Ҳурматли акциядорлар!
“ToshuyjoyLITI” акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг 2023 йил 28 декабрдаги қарорига асосан жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 26 январь куни, соат 11:00 да Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғ-сарой кўчаси, 43, Жамиятнинг бош офиси биносидаги мажлислар залида ўтказилишини маълум қиламиз.
Акциядорларни руйхатга олиш соат 10:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:00 да тугатилади. Умумий йиғилиш ўтказиш учун Жамият акциядорлари реестри2024 йил 22 январьҳолатига тузилади.
Кун тартиби:
1. Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.
2. Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
4. Жамият томонидан 2022 йилда олинган соф фойда(зарар)ни тақсимлаш тўғрисида.
Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.
Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғ-сарой кўчаси, 43, бўйича жойлашган “ToshuyjoyLITI” АЖнинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.
Электрон почта манзили:tashjilproekt@list.ru. Телефон: (71) 254-54-11.
Кузатув кенгаши
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |