“Ангрен логистика маркази” АЖ
кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш учун танлов ўтказиш тўғрисида
ЭЪЛОН
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг “Жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси” деб номланган 761-моддасида акциялари фонд биржасининг биржа котировкаси варағига киритилган жамиятнинг, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига камида бир нафар мустақил аъзо киритилиши кераклиги, бунда кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан, қоида тариқасида, акциядорлар умумий йиғилиши кўриб чиқиши учун танлов асосида кўрсатилиши белгиланган.
Қуйидаги шахс кузатув кенгашининг мустақил аъзоси деб эътироф этилади:
сўнгги уч йил мобайнида жамиятда ва (ёки) унинг аффилланган шахсларида ишламаган шахс;
жамиятнинг акциядори ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси) бўлмаган шахс;
жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаган шахс. Бунда қайси мижоз ва етказиб берувчи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўшалар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;
жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлмаган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган ҳоллар мустасно;
жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олувчиси), фарзанди (фарзандликка олинган боласи), туғишган ва ўгай акаси (укаси) ҳамда опаси (синглиси) бўлмаган шахс;
давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлмаган шахс.
Бунда,
жамият кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиш учун танловда иштирок этувчи
шахс Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 январда
2755-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Ўзбекистон Республикасининг
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат
қўмитасининг қарори билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарувчи малака
аттестатини бериш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ корпоратив бошқарувчи
малака аттестатига эга бўлиши шарт.
Танлов “Ангрен логистика маркази”
АЖ кузатув кенгаши йиғилишининг 2023 йил
22 сентябрдаги 2-сонли баёни билан тасдиқланган “Ангрен
логистика маркази”АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш
ва номзодларни танлаб олиш тўғрисида”ги низом талаблари асосида ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун талабгорлар шахсий ҳужжатларини “Ангрен логистика маркази” АЖнинг Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси, 1-уйда жойлашган манзилига юборишлари ёки жамиятнинг clangren@bk.ru электрон манзил орқали тақдим этишлари мумкинлиги тўғрисида маълум қиламиз.
Танловда иштирок этувчи кузатув
кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар “Ангрен логистика маркази” АЖ
фаолияти билан Тошкент вилояти, Ангрен шаҳар, Ипак йўли кўчаси,
1-уйда жойлашган “Ангрен логистика маркази” АЖнинг маъмурий биносида иш кунлари
соат 10:00дан соат 17:00гача ёки жамиятнинг 78-150-10-30, 78-150-08-82 - сонли
телефонлари, www.clangren.uz расмий веб-сайти орқали яқиндан
танишишлари мумкин.
Ижро органи
«ТАСДИҚЛАНГАН»
“Ангрен логистика маркази” АЖ
кузатув кенгаши йиғилишининг
кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисида”ги низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу низом Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва
акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар
Маҳкамасининг 2021 йил 29 мартдаги 166-сон қарори билан тасдиқланган
2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш
стратегияси ҳамда “Ангрен логистика маркази”АЖнинг уставига асосан ишлаб
чиқилган бўлиб, жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзоларни танлов ўтказиш орқали
танлаб олиш тартибини белгилайди.
2.Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кузатув кенгаши — жамиятнинг фаолиятига умумий раҳбарликни ва зиммасига қонунчилик ҳужжатлари ҳамда жамият устави, ички меъёрий ҳужжатлари билан юклатилган вазифаларни амалга оширадиган бошқарув органи;
мустақил аъзо — қонунчилик ҳужжатларида ҳамда “Ангрен логистика маркази”АЖнинг ички меъёрий ҳужжатларида кузатув кенгашининг мустақил аъзоси деб эътироф этиш учун белгиланган талабларга мувофиқ бўлган кузатув кенгаши аъзоси;
номзодларни танлаб олиш— мазкур низомда белгиланган тартиб ва мезонларга мувофиқ энг мақбул номзодларни танлаб олиш тизими;
тайинловлар ва мукофотлаш қўмитаси— (кейинги ўринларда — қўмита) кузатув кенгаши ҳузурида унинг тайинловлар ва мукофотлаш борасидаги ваколатларини амалга ошириш учун тавсиялар ишлаб чиқиш мақсадида кузатув кенгаши аъзолари орасидан ташкил этиладиган қўмита;
мустақил аъзолар рўйхати— “Ангрен логистика маркази”АЖнинг амалдаги кузатув кенгаши таркибига сайланган мустақил аъзолари тўғрисидаги (ФИШ, асосий иш жойи ва лавозими, маълумоти, иш тажрибаси, фуқаролиги ва мустақил аъзолик учун белгиланган талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги) маълумотларниўз ичига олган рўйхат.
3. Кузатув кенгашининг мустақил аъзолигига номзодлар амалдаги кузатув кенгаши томонидан танлов ўтказилган ҳолда танлаб олиниб, ягона акциядорга таклиф этилади.
Кузатув кенгаши томонидан мустақил аъзоликка номзодларни танлов ўтказилган ҳолда танлаб олиш ва муносиб номзодлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш кузатув кенгаши ҳузуридаги тайинловлар ва мукофотлаш қўмитасига юклатилиши мумкин.
4. Номзодларни танлаб олиш қуйидаги тамойиллар асосида амалга оширилади:
шаффофлик — оммавий ахборот воситаларида, ўзининг расмий веб-сайтида, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларда тегишли эълонлар, мустақил аъзолик учун мавжуд ўринлар, танлаб олиш тартиби, мезонлари ва натижаларига оид маълумотларни чоп этиш;
тенглик — танлаб олиш жараёнида иштирок этадиган барча номзодларга бир хил шарт-шароитлар яратиш;
рақобат — танлаб олиш жараёни очиқ ва тўғри рақобатга асосланган бўлиши;
мустақиллик — танлаб олиш жараёни ҳар қандай сиёсий ва маъмурий аралашув ёки бошқа ташқи таъсирлардан ҳоли ва мустақил амалга оширилиши.
2-боб. Номзодларга қўйиладиган талаблар
5. Мустақил аъзо жамиятнинг ривожига кенг миқёсда ҳисса қўшиш учун қолган кузатув кенгаши аъзоларининг хусусиятларидан сезиларли даражада фарқ қиладиган тажриба, малака ва касбий кўникмаларга эга бўлиши керак.
6. Қуйидагилар кузатув кенгашининг мустақил аъзоси бўлиши мумкин эмас:
олий маълумотга эга бўлмаган шахс;
раҳбарлик (раҳбар, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, менежер, супервайзер, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) лавозимларида камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлмаган шахс;
судланганлик ҳолати ўрнатилган тартибда тугатилмаган ёки олиб ташланмаган шахс;
сўнгги уч йил ичида жамиятда ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларида ишлаган шахс;
жамият овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) акциядор;
жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлган шахс. Бунда қайси шахслар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг бараваридан кўп бўлган суммага тенг амалдаги шартнома мавжуд бўлса, ўша шахслар йирик мижоз ва йирик етказиб берувчи деб эътироф этилади;
сўнгги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими;
кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига кирган шахс;
жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга бўлган шахс, бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно;
жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлган шахс;
давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими бўлган шахс;
жамиятнинг уставида ёки акциядорлар умумий йиғилишининг қарорлари билан тасдиқланган ҳужжатларда белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган шахс.
Жамият фаолияти йўналишидан келиб чиқиб, кузатув кенгаши ва/ёки қўмита томонидан номзодларга қўшимча талаблар белгиланиши мумкин.
7. Кузатув кенгаши таркибига сайланган мустақил аъзоларўз зиммасига қуйидаги фидуциар мажбуриятларни олади:
жонкуярликни намоён қилиш мажбурияти - виждонан ва жонкуярлик асосида ҳаракат қилиш;
содиқликни намоён қилиш ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик мажбурияти - биринчи навбатда жамият манфаатларидан келиб чиқиб ҳаракат қилиш;
лозим даражада кўздан кечиришликни намоён қилиш мажбурияти - жамиятга нисбатан қарор қабул қилишда эҳтиёткорлик билан ёндашиш;
мустақил мулоҳазадан фойдаланиш мажбурияти - қарорларни мустақил, шахсий ва бошқа манфаатларни инобатга олмаган ҳолда қабул қилиш.
3-боб. Номзодларни танлаб олиш тартиби
8. Ҳар қандай жисмоний шахс жинси, миллати, фуқаролиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар танловда иштирок этиш ҳуқуқига эга, мазкур низомнинг 6-бандида белгиланган шахслар бундан мустасно.
9. Кузатув кенгаши томонидан танлов жамият кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритиш зарурати юзага келганда (қонунчилик ҳужжатларида, жамиятнинг устави ва/ёки ички меъёрий ҳужжатларида кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритиш талаби белгиланганда, шунингдек кузатув кенгаши таркибида мустақил аъзолик учун бўш ўрин вужудга келганда ва/ёки амалдаги мустақил аъзонинг ваколатлари тугатилаётганда ва ҳ.к.) ўтказилади.
Бунда, кузатув кенгаши томонидан танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо киритиш зарурати юзага келган кундан бир ой ичида қабул қилиниши лозим.
10. Танлов ўтказиш тўғрисидаги қарор билан танлов эълон қилинадиган аъзолик ўринлари сони, номзодларга қўйиладиган талаблар, танловнинг бошланиш ва тугаш саналари, номзодлар томонидан тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар ва/ёки маълумотлар, номзодларни излаш усуллари, танлов эълон қилиниши мажбурий бўлган оммавий ахборот воситалари белгиланиши, шунингдек эълон матни тасдиқланиши лозим.
11. Номзодларни излаш қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда амалга оширилиши мумкин:
оммавий ахборот воситаларида, жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида, корпоратив ахборот ягона порталида эълон бериш, шунингдек кузатув кенгашининг мустақил аъзолари ассоциацияларига мурожаат қилиш;
номзодларни излаб топишга ихтисослашган консалтинг ва (ёки) юқори малакали мутахассисларни ва раҳбар кадрларни қидириш ва ёллаш билан шуғулланувчи махсус “headhunter” ташкилотларини жалб этиш;
12. Кузатув кенгаши томонидан номзодларни танлаб олиш “headhunter” ташкилотларини жалб этиш орқали амалга оширилиши белгиланганда, танлаб олиш тартиби, шартлари ва муддатлари жамият ҳамда “headhunter” ташкилоти ўртасида тузиладиган келишувга мувофиқ белгиланади ва ушбу келишув шартлари кузатув кенгаши томонидан маъқулланади.
13. Танлов ўтказиш тўғрисида эълон қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
жамиятнинг номи ва жойлашган жойи, фаолиятининг асосий йўналишлари;
танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш муддати, жойи ва манзили, сўровлар учун телефон рақами ва электрон почта манзили;
талабгор томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати;
танловга аризаларни қабул қилишнинг бошланиш ва тугашсанаси, бунда аризаларни қабул қилиш муддати бир ойдан кам бўлмаслиги лозим;
талабгорга қўйиладиган талаблар, кутилаётган вазифалар ва ваколат доираси.
Кузатув кенгаши қарорига асосан танлов ўтказиш тўғрисида эълонда юқоридагиларга қўшимча равишда бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
14. Танловда иштирок этиш учун талабгор шахсан ўзи ва/ёки электрон почта орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси, меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса) ёки иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжатлар, маълумоти тўғрисидаги ҳужжат нусхаси;
меҳнат фаолияти тўғрисида маълумотнома (резюме);
тавсиянома (агар мавжуд бўлса);
мазкур низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклда жамият кузатув кенгаши мустақил аъзосининг мустақиллик мезонларига мувофиқлиги тўғрисидаги ариза.
Кузатув кенгаши қарорига асосан танловда иштирок этиш учун талабгор шахслар томонидан юқоридагиларга қўшимча равишда бошқа ҳужжат ва/ёки маълумотлар тақдим этилиши белгиланиши мумкин.
15. Номзодлар томонидан тўлдирилган аризада келтирилган ёки тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларда мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳақиқий ва ишончли эмаслиги, нотўғрилиги (ёлғонлиги) аниқланса, ушбу номзод танловдан ёки кузатув кенгаши таркибидан (агар таркибга сайлангандан сўнг аниқланса) белгиланган тартибда четлатилади.
16. Ҳужжатларни қабул қилиш муддати ҳамда кузатув кенгаши томонидан номзодларни излаш жараёнлари якунланганидан сўнг икки иш куни ичида номзодлар томонидан тақдим этилган маълумотлар (ҳужжатлар) умумлаштирилади ҳамда ушбу низомнинг 14-бандида келтирилган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилганлиги текширилади.
Талабгорлар томонидан ҳужжатлар тўлиқ топширилмаган тақдирда кузатув кенгаши унинг номзодини танловдан четлаштиришга ҳақли.
17. Танловда иштирок этган номзодлар икки иш куни ичида кузатув кенгаши томонидан 2-иловада белгиланган баҳолаш мезонларига кўра баҳоланади ва баҳолаш натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзодларнинг рўйхати тузилади.
18. Кузатув кенгаши томонидан уч иш куни ичида номзодлар билан суҳбат ўтказилади, бунда суҳбат томонлар келишувига кўра ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда онлайн видеоконференция режимида ўтказилиши мумкин.
Номзод суҳбатдан ўтишдан бош тортса ёки суҳбатда узрсиз сабабларга кўра қатнашмаса, у танловдан четлаштирилиши мумкин.
19. Кузатув кенгаши суҳбат натижаларидан келиб чиқиб ҳар бир аъзолик ўрнига муносиб номзодни танлаш тўғрисида қарор қабул қилади ва қонунчилик билан белгиланган тартибда ягона акциядорга тасдиқлаш учун киритади.
Танлов қўмита томонидан ўтказилганда, тавсия этилган муносиб номзодлар дастлаб кузатув кенгаши томонидан кўриб чиқилган ҳолда ягона акциядорга тасдиқлаш учун киритади.
20. Жамият ўзининг расмий веб-сайтида ҳамда қонунчилик ҳужжатларига кўра ахборотни ошкор этиш мажбурий бўлган ахборот воситаларида кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзолар сайланганлиги тўғрисидаги маълумот ҳамда мустақил аъзорларнинг рўйхатини ошкор этиши шарт.
21. Жамият кузатув
кенгашининг мустақил аъзоси унинг мазкур низомнинг
6-бандида белгиланган талабларга мувофиқлиги ўзгарган тақдирда, бу ҳақда
жамиятни ва кузатув кенгашини икки кун муддат ичида хабардор қилиши шарт.
Бундай ҳолларда, жамиятнинг кузатув кенгаши таркибига мустақил аъзо ушбу
низомда белгиланган тартибда киритилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
22. Номзодлар тақдим этган маълумотларининг тўлиқлиги ва тўғрилиги учун масъул ҳисобланади.
23.Мазкур низом талаблари бажарилиши устидан назорат жамият кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
24.Мазкур низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
“Ангрен логистика маркази”АЖ
кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисидаги низомга
1-илова
“Ангрен логистика маркази”АЖ
кузатув кенгашига
Кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун белгиланган талбаларга
мувофиқлик тўғрисида
АРИЗА
Мен, _________________ушбу билан номзод сифатида қуйидагиларни тасдиқлайман:
Маълумотим олий;
раҳбарлик (раҳбар, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, менежер, супервайзер, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) лавозимларида камида икки йиллик иш тажрибасига эгаман;
иқтисодий жиноятлар ёки бошқарув тартибига қарши жиноятлар учун судланмаганлигимни ҳамда суд қарорларига асосан мансаб лавозимларни эгаллаши чекланган, шунингдек коррупцияга оид жиноятларни содир этишда айбдор деб топилмаганман;
сўнгги уч йил ичида жамиятда ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларида ишламаганман;
жамият овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи (тўғридан-тўғри ва (ёки) аффилланган шахслар орқали) акциядор эмасман;
жамиятнинг ва (ёки) унинг аффилланган шахсининг йирик мижози ва (ёки) йирик етказиб берувчиси билан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда бўлмаганман ва/ёки ҳозирда бу каби муносабатларга эга эмасман;
сўнгги уч йил ичида жамиятга ва (ёки) жамиятнинг аффилланган шахсларига аудиторлик хизматларини кўрсатган аудиторлик ташкилотининг ходими эмасман;
кетма-кет олти йил давомида жамиятнинг кузатув кенгаши таркибида фаолият юритмаганман;
жамият ва (ёки) унинг аффилланган шахслари билан бирор-бир келишувга эга эмасман (бундан кузатув кенгаши аъзосининг вазифалари ва функциялари бажарилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган келишувлар мустасно);
жамиятнинг бошқарув ва ички назорат органларининг ва (ёки) унинг аффилланган шахсларининг аъзоси бўлган шахснинг ёки сўнгги уч йил ичида уларга аъзо бўлган шахснинг яқин қариндоши ёки қуда томондан қариндоши (ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, ўғиллари, қизлари, эри (хотини), шунингдек эрининг (хотинининг) ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари ва фарзандлари) бўлган шахс эмасман;
давлат бошқаруви органининг ёки давлат корхонасининг ходими эмасман;
ушбу аризада келтирилган барча маълумотларнинг, шунингдек унга илова қилинган ҳужжатлар ва материалларда мавжуд бўлган маълумотларнинг ҳақиқийлиги, ишончлилиги ва тўғрилигини тасдиқлайман.
Мен томонимдан ҳақиқий бўлмаган, ишончсиз ва нотўғри (ёлғон) маълумотлар берилганлиги аниқланган тақдирда, танловдан ёки кузатув кенгаши таркибидан (агар таркибга сайлангандан сўнг аниқланса) четлатилишим тўғрисида хабардорман.
“Ангрен логистика маркази”АЖ
кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун танлов ўтказиш ва номзодларни танлаб олиш тўғрисидаги низомга
2-илова
“Ангрен логистика маркази”АЖ кузатув кенгашининг мустақил аъзолиги учун ўтказилган танловда иштирок этган номзоднинг баҳолаш натижалари тўғрисида
МАЪЛУМОТ
Номзод_________________________________.
(Ф.И.О.)
| Т/р | Баҳолаш мезонлари | Мезонга мувофиқлик баллари | Номзоднинг мувофиқлик баллари* |
| I. КАСБИЙ БИЛИМ-КЎНИКМАЛАРИ | |||
| 1. | Қуйидаги соҳалардан бири бўйича бакалавр даражасига эгалиги: молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа йўналишлар | 5 | |
| 2. | Олий таълим муассасаларининг, шу жумладан Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси, Солиқ академиясининг магистрлик даражасига эгалиги | 5 | |
| 3. | Қуйидаги соҳалардан бири бўйича хорижий олий таълим муассасаларининг магистрлик даражасига эгалиги: молия, иқтисодиёт ва ҳуқуқ ёки бошқа соҳалар | 10 | |
| II. ИШ ТАЖРИБАСИ | |||
| 4. | Корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, стратегик режалаштириш, ходимларни бошқариш соҳалари билан боғлиқ маъмурий ва бошқарув кадрлари лавозимларида (5-бандда кўрсатилган лавозимни эгаллаган даври бундан мустасно) иш тажрибаси | ||
| 2 (икки) йилгача(шу жумладан 2 йил тўлиқ) | 5 | ||
| 3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ) | 6 | ||
| 3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ) | 7 | ||
| 5 (беш) йилдан ортиқ | 8 | ||
| 5. | Хорижий давлатларда раҳбарлик лавозимларида (раҳбар, раҳбар ўринбосари, менежер, супервайзер) камида бир йил иш тажрибаси ёки корпоратив бошқарув, қимматли қоғозлар бозори, стратегик режалаштириш, кадрлар менежменти, аудит, солиққа тортиш, молия ва инвестициялар, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва инновацион ривожлантириш, инқирозга қарши бошқарув соҳаларида хорижий юрисдикциялардаги масалаларни ҳал қилиш бўйича амалий тажрибага эгалиги | ||
| 1 (бир) йилгача (шу жумладан 1 йил тўлиқ) | 5 | ||
| 3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ) | 6 | ||
| 3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ) | 8 | ||
| 5 (беш) йилдан ортиқ | 10 | ||
| 6. | Ўзбекистон Республикасида ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарлик лавозимларида (ташкилот раҳбари, раҳбар ўринбосари, бош ҳисобчи, юридик хизмат бошлиғи, корпоратив бошқарув соҳасида фаолият юритадиган бошқарма бошлиғи, ваколатхона ёки филиал раҳбари) иш тажрибаси | ||
| икки йил тўлиқ (2 йилдан кам бўлмаган) | 5 | ||
| 3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ) | 6 | ||
| 3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ) | 8 | ||
| 5 (беш) йилдан ортиқ | 10 | ||
| 7. | Жамият фаолиятига тегишли соҳа ташкилотларида маъмурий ва бошқарув лавозимларида иш тажрибаси | ||
| 2 (икки) йил тўлиқ | 5 | ||
| 3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ) | 8 | ||
| 3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ) | 10 | ||
| 5 (беш) йилдан ортиқ | 15 | ||
| 8. | Кузатув кенгаши аъзоси сифатида иш тажрибаси | ||
| бир йилгача (шу жумладан бир йил тўлиқ) | 5 | ||
| 3 (уч) йилгача (шу жумладан 3 йил тўлиқ) | 8 | ||
| 3 (уч) йилдан 5 (беш) йилгача (шу жумладан 5 йил тўлиқ) | 10 | ||
| 5 (беш) йилдан ортиқ | 15 | ||
| III. ҚЎШИМЧА МАЛАКАЛАРНИНГ МАВЖУДЛИГИ | |||
| 9. | Қимматли қоғозлар бозори мутахассиси, аудитор, суғурталовчи, баҳоловчи, суд бошқарувчиси малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи амал қилиш муддатига эга ҳужжатнинг мавжудлиги | 2 | |
| 10. | Иқтисодиёт, молия, ҳуқуқшунослик, корпоратив бошқарув соҳасида камида 2 та хорижий давлатларда стажировкадан ўтганлиги бўйича тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги | 4 | |
| 11. | Куйидаги халқаро сертификатлардан бирининг мавжудлиги (CFA, СРА, АССА, АСА, CIMA, IMC, FRM) | 4 | |
| 12. | Амал қилиш муддатига эга корпоратив бошқарувчи малака аттестатининг мавжудлиги | 6 | |
| 13. | Мустақил аъзолар уюшмалари тавсияларининг мавжудлиги | 6 | |
| IV. КУЗАТУВ КЕНГАШИ ИШИДА ИШТИРОК ЭТИШ ИМКОНИЯТИ | |||
| 13. | Бошқа корхоналарнинг кузатув кенгашидаги аъзолиги | ||
| 1 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда | -5 | ||
| 2 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда | -10 | ||
| 3 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда | -15 | ||
| 4 та корхонада кузатув кенгаши аъзоси бўлганда | -20 | ||
Жами максимал баллар йиғиндиси: 100 балл
Номзод тўплаган баллар йиғиндиси: __________ балл
ОТВЕТСТВЕННОСТЬ ЗА ДОСТОВЕРНОСТЬ И ПОЛНОТУ ИНФОРМАЦИИ ОПУБЛИКОВАННОЙ ЭМИТЕНТАМИ НА ПОРТАЛЕ НЕСУТ САМИ ЭМИТЕНТЫ
| AO | OOO | |
|---|---|---|
| Всего эмитентов | ||
| Всего раскрытой информации | ||
| Существенные факты | ||
| Проспекты эмиссий | ||
| Ежеквартальные отчёты | ||
| Годовые отчёты | ||
| Уставы |